Чегарада юк машиналарининг тўпланиб қолганига гиёҳванд моддалар қидируви сабаб бўлган

for.kg сайти фотосурати

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналарининг тўпланиб қолгани гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан изоҳланади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Казинформ».

«Билишимча, ташқаридан у ерда ҳеч қандай божхона йўқ, бу ЕОИИнинг ички чегараси ҳисобланади ва бу ерда гиёҳванд моддаларни мусодара қилиш бўйича операция ўтказилган, шунинг учун ҳозир юк машиналари чегара хизмати ва МХҚ томонидан синчковлик билан текширилмоқда»,дея тушунтиради Жамаубаев.

«Тижорат юклари бўйича ҳеч қандай кўрсатмалар бўлмаган»,деб таъкидлайди Бош вазир ўринбосари.

ℹ️ Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юк машиналари навбати 20 августдан бошлаб кўпая бошлаган. Қирғизистон Чегара хизмати маълумотларига кўра, 22 август куни тушга қадар «Ак-Тилек-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти олдидаги Қирғизистон ҳудудидан чиқиш жойида 430 га яқин юк машинаси тўпланиб қолган. Чегарада туриб қолган юк машиналари ҳайдовчилари тирбандлик сабабларининг турлича версияларини илгари суради. Улардан бирига кўра, қозоғистонлик чегарачилар гиёҳванд моддалар солинган юк машинасини қидираётган бўлса, бошқасига кўра, юк машиналарининг ўтишга рухсат этилмаётгани Қирғизистон Қозоғистонга суғориш суви етказиб беришни тўхтатгани билан боғлиқ.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди