Қозоғистон ҳукумати 8 миллион гектарга яқин ерни давлат тасарруфига қайтарди

inbusiness.kz сайти фотосурати

2022 йил бошидан буён Қозоғистон ҳукумати фойдаланилмаётган ва ноқонуний берилган 7,8 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерларини давлат мулкига қайтарди, дея хабар берди республика ҳукумати матбуот хизмати ўзининг Telegram-каналида.

Вазирлар Маҳкамаси ходимлари қайтарилган ерлар бўйича республика ҳудудлари бўйича статистик маълумотларни тақдим этди. Бу ерда етакчилар орасида:

✅ Қарағанда вилояти — 1,5 миллион гектар;

✅ Ақтўбе вилояти — 745 минг гектар;

✅ Қўстанай вилояти — 738 минг гектар;

✅ Туркистон вилояти — 631 минг гектар;

✅ Павлодар вилояти — 532 минг гектар.

Ҳисобот даврида республика бўйича 5,5 миллион гектар майдонда ердан фойдаланувчиларга нисбатан 2410 та режадан ташқари текширишлар ўтказилган. Натижада жами 3 миллион гектардан ортиқ майдонга нисбатан тегишли қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича 1597 та кўрсатмалар берилган. Шу билан бирга, судга 246 эпизод бўйича материаллар тақдим этилган.

Шунингдек, ўтказилган текширувлар натижасида маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг 526 минг гектардан ортиқ ер майдонидан ер ажратиш бўйича 515 та ноқонуний қарори аниқланган. Қайд этилишича, 135 та қарор бекор қилинган, қолган ишлар кўриб чиқилмоқда – ушбу қарорларни бекор қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Тегишли чора-тадбирлар кўрилганидан сўнг ердан фойдаланувчилар умумий майдони 2,7 миллион гектар бўлган ер участкаларини ўзлаштиришга киришдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ