Навбатдаги авариядан сўнг Оқўрда «АрселорМиттал Темиртау»ни қандай оқибатлар кутиши мумкинлиги билан огоҳлантирди

press.kz сайти фотосурати

Қозоғистон ҳукумати 17 август куни ёнғин содир бўлган «Қозоғистон» конига эгалик қилувчи «АрcелорМиттал Темиртау» компаниясини оқибатда нимлар бўлиши билан таҳдид қилди.

«Хорижий компанияга тегишли корхоналарда бахтсиз ҳодисаларнинг давом этаётгани унинг инвестицион ва бошқа мажбуриятларини жиддий бузганлигидан далолат беради, бу эса кейинчалик Қозоғистон бозорида қолишини савол остига олади», — дейилади мамлакат президентининг сайтида.

Қарағанда вилоятидаги «Қозоғистон» конида ёнғин 10:05 (Москва вақти билан 07:05) да содир бўлган — конвеер тасмаси ёниб кетган. Ўшанда конда 227 киши бўлган, улардан 222 нафари ер юзасига чиқарилган. 11 жабрланувчи тиббиёт муассасаларига юборилган.

18 август куни эрталаб қутқарувчилар икки ҳалок бўлган кончининг жасадини топишган, яна уч кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

««Қозоғистон» конининг Д6 қатламли асосий конвеер қиялигининг умумий узунлиги 1990 метрни ташкил этади. Бугунги кунга қадар 40% га яқин пастдан юқорига ўтилган, қазилмалар ўчирилган, совитилган, олдинга силжиш, ёнғинни ўчириш бўйича кейинги ишлар олиб борилмоқда», — дея Informburo.kz «Республика касбий ҳарбийлаштирилган авария-қутқарув хизмати» марказий штабининг Қараганда филиали директори ўринбосари Геннадий Силинский сўзларидан иқтибос келтиради.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукумат ва Қарағанда вилояти ҳокимлигига авария сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ва жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатишни топширди. Шунингдек, ҳукуматга «Арcелор Миттал Темиртау» компаниясидан ўз ходимлари хавфсизлигини қатъий таъминлашни талаб қилиш топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми («Тоғ-кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш») билан иш қўзғатилган.

ℹ️ «АрселорМиттал Темиртау» — пўлат қуйиш ва тоғ хом ашёларини қазиб оладиган компания бўлиб, Қарағанда темир-пўлат заводига эгалик қилади, уни ҳинд-британиялик тадбиркор ва дунёдаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Arcelor Mittal компанияси эгаси Лакшми Миттал 1995 йили сотиб олган.

Orda.kz корхоналарда саноат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш давлат буюртмаси асосида ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, «АрселорМиттал Темиртау» — МДҲ ва дунёда энг паст кўрсаткичларга эна экани, ускуналарнинг бир қисми яроқсиз эканиини маълум қилди.

2004 йилдан 2021 йилгача компания конларида содир бўлган авариялар натижасида 127 киши, 2022 йили эса ўн киши ҳалок бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ