Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 20-умумтаълим мактаби директори ёзги таътил вақтида ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига жалб қилгани учун 33 миллион сўм (2700 доллардан ортиқ) жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига мажбурлаш ҳақида маълумотлар пайдо бўлганини бошқарма тан олди. Шундан сўнг мазкур факт бўйича меҳнат инспекцияси томонидан текширув ўтказилиб, натижада мактаб директори томонидан қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Шундай қилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси («Меҳнатга маъмурий мажбурлаш») 2-қисмига асосан таълим муассасаси раҳбарига 100 та базавий ҳисоблаш миқдорида жарима солинган, бу эса бугунги кунда 33 миллион сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Маъмурий ва Жиноят кодексларига ўқитувчиларни ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларни бажаришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунларни имзолаган эди.
Шундай қилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилди, унда ўқитувчиларни ишлашга маъмурий мажбурлаш учун 100-150 БҲМ миқдорида – кўпи билан 49,5 миллион сўм (4000 АҚШ долларидан ортиқ) жарима кўринишидаги жазо назарда тутилган.
Қайта содир этилган бундай қоидабузарлик учун ўзбекистонликлар жиноий жавобгарликка тортилади. Шу билан бирга, жиноятчи 200 БҲМ (66 миллион сўм ёки 5450 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилиши, уч йилгача муайян ҳуқуқларидан маҳрум этилиши ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига юборилиши мумкин.