Россия ТИВ вакилининг Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида «уч томонлама газ иттифоқи» ни кенгайтириш имконияти Туркманистон манфаатларига таъсир қилади ва кўплаб саволларни туғдиради. «Туркмангаз» давлат концерни раиси ўринбосари Мирад Арчаев Россия Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевскийнинг 11 августда берган интервьюсида нисбатан шундай шарҳ берди.
«Биз Газ бўйича уч томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини истисно қилмаймиз. Биз бошқа давлатлар ҳам унга қизиқиш билдираётганидан хабардормиз», — деган Биричевский.
Россия ТИВ вакилининг баёноти камида бир нечта савол туғдиради, деб таъкидлайди Арчаев:
👉 Қайдай «кенгайтириш» ҳақида гап бормоқда?
👉 Қайси «бошқа давлатлар» қизиқиш билдирмоқда?
👉 Газ соҳасидаги «учтомонлама ўзароҳаракат» ортида нима турибди?
«Россия дипломати тилга олган иборалар мазкур саволларга жавоб бермайди. Бу ерда аниқ равшанлик даркор, зеро бу ерда бошқа давлатлар, жумладан Туркманистон манфаатлари ҳақида гап бормоқда», — дейди «Туркмангаз» концерни раҳбари ўринбосари.
Арчаевнинг таъкидлашича, узоқ йиллардан бери Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитой билан ХХРга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилиб келади. Туркманистон конларидан газ «Туркманистон-Хитой» газ қувури орқали етказиб берилади ва бу учта қувур «фақат Туркманистон ва Хитой томони ҳамкорлигида қурилган». Шу билан бирга, йилига 55 миллиард кубометр газ етказиб беришда Туркманистон томони билан 40 миллиард кубометр газ етказиб бериш бўйича шартнома тузилган, қолган ҳажми Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан таъминланади.
«Қувурларни тўлдиришда бошқа мамлакатлар газ манбаларидан фойдаланиш ва мавжуд газ ҳажмини Хитойга етказиб бериш тизимида – «Туркманистон-Хитой» газ қувури таркибининг бошқалар ҳисобига кенгайтирилиши кўзда тутилмаган», — дейди Арчаев.
Унинг сўзларига кўра, Туркманистон хитой, ўзбек ва қозоқ шерикларига нисбатан ўз мажбуриятларига қатъий риоя қилмоқда ва бу каби муносабатни шерикларидан ҳам кутиб қолади. Мавжуд инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ҳажм ва газ таъминот схемаларидаги ҳар қандай ўзгаришлар барча иштирокчилар билан олдиндан мувофиқлаштиришни талаб қилади.
«Бу масалада Туркманистон билан маслаҳатлашувлар ўтказилмаган.
Туркманистон томонига бундай ёндашув тушунарсиз ва қабул қилинмайдиган омилдир ва бу мамлакатимиз томонидан халқаро ҳуқуқ ва газ соҳасидаги амалиётга мос келмайдиган ҳаракат дея баҳоланади»,
— деди «Туркмангаз» вакили.
Арчаев Россия ТИВ баёноти «бошқа иштирокчилар мажбуриятларида ноаниқлик ва спекуляция келтириш чиқариши мумкинлиги» дагн ҳавотирда эканини билдирди.
«Масъулиятли давлат сифатида Туркманистон халқаро ҳамкорлик, шу жумладан энергия таъминоти каби муҳим сегмент очиқ ва аниқ мезонларга, ўзаро ҳурмат ва эришилган келишувларга қатъий риоя қилиш орқали амалга оширилади, деб билади. Ташқи иқтисодий конъюнктурадаги тебранишлар мазкур тамойилларни ўзгартиришга асос бўлолмайди», — деб хулоса қилади «Туркмангаз» раҳбари ўринбосари.
ℹ️ Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «уч томонлама газ иттифоқи» ни тузиш режаси 2022 йил охирида маълум бўлди. Марказий Осиё республикалари ҳеч қандай махсус таклиф олмаганликларини айтган. Кейинчалик, Қозоғистон Россия Федерациясига киритилган санкцияларни четлаб ўтиш учун ўз ҳудудидан фойдаланишга йўл қўймаслигини маълум қилди. Ўзбекистонда Россия билан тижорат шартномалари асосида ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ва бу бирон бир альянс ёки иттифоқ доирасида бўлмаслигини урғулади.
2023 йил июнь ойида «Газпром» Қозоғистон билан ўзбек истеъмолчиларига газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Шу куни Ўзбекистон «Газпром» билан йилига 2,8 миллиард кубометр газни сотиб олиш тўғрисида келишиб олди. Жорий йилнинг октябрь ойида газ етказиб бериш бошланади ва у «Ўрта Осиё-Марказ» газ қувури орқали амалга оширилади.
ℹ️ «Ведомости» нинг ХХР Бош божхона бошқармасига таяниб хабар беришича, 2023 йилнинг олти ойида Туркманистон Хитойга $5,06 млрд, Россия – $3,4 млрд, Қозоғистонга – $448,7 млн, Ўзбекистонга — $203,9 млн миқдорида газ етказиб берган. Хомашёнинг ҳажми келтирилмаган.