Туркиянинг GenGroup Qazaqstan компанияси Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида саноат ҳажмида бананларни ўстира бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Компания вилоятда 5.3 гектар майдонда банан дарахтлари ўсадиган иссиқхоналар комплексини қурган. Лойиҳанинг биринчи босқичи 4 миллион долларга тушади.
«Қурилишда ўта пишиқ конструкциялар ишлатилган, иссиқхоналар иқлим назорати ва энг ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам ўсимликларнинг генетик салоҳиятини тўлиқ намоён қилишига имкон берадиган озиқлантириш тизимига эга», — дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари .
Яқин келажакда иссиқхона яна 5 гектар майдонга кенгаяди, бу йилига 1000 тонна банан етиштириш имконини беради.
«Қозоғистон иқлимига мослаштирилган алоҳида банан нави яратилган», — дейди вазирликдагилар.
Биринчи ҳосил 2024 йил бошида йиғиш режалаштирилган.
GenGroup Qazaqstan иссиқхоналарида банан билан биргаликда помидор ва қулупнай етиштирилади.
ℹ️ Туркистон вилоятида тропик мева этиштириш бўйича биринчи тажриба Казикурт тумани Турбат қишлорғида яшовчи Ҳалима Сеиткеримовага тегишли. 2011 йили у ўз боғида бир нечта туп бана кўчатларини олиб келиб эккан. Кейин дарахтлар сони қирқ тупга борган. Сеиткеримова орадан ўн йил ўтиб бир туп дарахтдан ҳосил олган. Бундай натижа бу ерда банан етиштириш учун иқлиқ қулай эмаслиги билан изоҳланган.