Январь-июнь ойларида Ўзбекистонга Ҳиндистондан 16,7 минг сайёҳ ташриф буюрган, бу 2022 йилнинг январь-июль ойларида республикага ташриф буюрган ҳиндлар сонидан (5,2 минг киши) 3 баробар кўпдир. Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотлари шундан далолат беради.
Қайд этиш лозим, биринчи ярим йилликдаги кўрсаткич ўтган йилдаги натижалардан салгина пасайган, ўшанда Ҳиндистоннинг 16,8 минг фуқароси Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрган.
Бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар сони ҳам сезиларли даражада ошган:
👉 Ўзбекистонга келган хорижликлар сони бўйича Тожикистон фуқаролари биринчи ўринни эгаллайди – 958,5 минг киши (ўтган йил етти ойида 637 минг одам қайд этилганди);
👉 Қирғизистонликлар иккинчи ўринда — 786,4 минг (675,1 минг);
👉 Қозоғистонликлар биринчи ўриндан учинчи ўринга тушган — 764,4 минг (716,7 минг);
👉 Россияликлар, оқимнинг кўпайишига қарамай, тўртинчи ўринда — 345 минг (247,2 минг киши).
Узоқ хориждан келган сайёҳлар орасида ўтган йилдагидек Туркия фуқаролари етакчилик қилмоқда – 48,3 минг киши (2022 йил январь-июль ойларида 38,6 минг киши). Жанубий Кореядан 15,9 минг, Хитойдан 13,3 минг, Германиядан 11,7 минг киши келган.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик сайёҳларнинг умумий сони 3,1 миллион кишини ташкил этган, бу ўтган йил етти ойига нисбатан (1,3 миллион) қарийб 2,4 баробар ва бурунги йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 баробар кўпдир.
ℹ️ Ўзбекистонда ҳукумат алмашганидан кейин туризм стратегик соҳа деб эълон қилинди. Республикага йилига 15 миллион хорижий сайёҳни жалб этиш ва 2030 йилга бориб туристик хизматлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон туроператорлари сайёҳлар оқими паст бўлган мамлакатдан олиб келинган ҳар бир сайёҳ учун 20 дан 100 АҚШ долларигача рағбатлантирувчи субсидиялар олади.