Қозоғистоннинг учта клубидан иккитаси УEФА конференция лигасининг учинчи саралаш босқичига йўл олди

"Тобол"- "Базель" ўйинидан лавҳа. "Тобол" ФК матбуот хизмати фотосурати

Қозоғистоннинг «Тобол» (Қўстанай), «Актобе» ва «Ордабаси» (Чимкент) клублари УEФА конференция лигаси иккинчи саралаш босқичининг жавоб учрашувларини ўтказишди. Учта жамоадан иккитаси турнирда иштирок этишда давом этади.

«Тобол» Швейцария «Базел»идан сенсацион тарзда ўтиб кетди. Сафарда ўтказилган дастлабки ўйинда қўстанайликлар швейцарияликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ўз майдонида ўтган жавоб учрашувида «Тобол» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо бу Шимолий Ирландиянинг «Дерри Сити» жамоаси қўстанайликларга рақиб бўладиган Конференция лигасининг кейинги босқичига йўл олиш учун етарли бўлди.

«Актобе» Кутаисининг «Торпедо»си билан ўйнади. «Актўбе» ҳам биринчи сафар ўйинида грузинларни 4:1 ҳисобида мағлуб этганида барча саволларни олиб ташлаганди. Жавоб учрашувида «Торпедо» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган «Актобе» иккинчи бўлимда умуман ўта кучсиз кўринди, аммо рақиб бундан тўлиқ фойдалана олмади. «Актобе» учинчи саралаш босқичида Руминиянинг «Сфинту-Георге» жамоаси билан баҳс олиб боради.

Энг қийин рақиб «Ордабаси»га насиб қилди – Польшанинг «Легия» жамоасига. Чимкентликлар ўз майдонидаги биринчи ўйинда польшаликлар билан 2:2 ҳисобида ўйнади, гарчи улар ғалаба қозонишлари керак эди, бироқ исландиялик ҳакам «Легия»нинг аниқ офсайддан киритган голини ҳисоблаб, сўнгги дақиқаларда мезбонлар фойдасига пеналти белгиламади. Варшавадаги баҳс 3:2 ҳисобида Польша клуби фойдасига ҳал бўлди.

Олдинроқ Чемпионлар лигасида «Астана» шў иштирокини якунига етказганди. Энди пойтахтлик футболчилар саралаш босқичида Болгариянинг «Лудогорец» жамоаси билан тўқнаш келадиган Европа лигасида ўз кучларини синаб кўришади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ