Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимига қайтарилди, Қўчқоров эса Иқтисодиёт вазири этиб тайинланди

Жамшид Қўчқоров (чапда) ва Шерзод Кудбиев. uznews.uz сайти фотосурати

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси этиб қайта тайинланди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Кудбиев Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар бошланган 2020 йилнинг май ойидан 2022 йил декабригача Давлат солиқ қўмитасини бошқарган. Кейинчалик Солиқ қўмитаси Божхона қўмитаси билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таркибига кирди, унга Қудбиев раҳбарлик қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди», — деб хабар берди Асадов 3 август куни.

Иқтисодиёт ва молия вазири лавозими Жамшид Хўжаевга берилди, у 2017-2020 йиллари Бош вазир ўринбосари бўларкан Молия вазирлигини бошқарган, кейинчалик эса Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимларида ишлаб келган. 2022 йил декабрида унда фақат Бош вазир ўринбосари лавозими қолганди.

ℹ️ Бир кун аввал, 2 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат солиқ хизматлари фаолиятини қаттиқ танқид қилган эди. Хусусан, у йил бошига нисбатан:

👉 даромад солиғи тўловчи корхоналар сони ўртача 9 фоизга камайгани;

👉 қатор туманларда тадбиркорларнинг даромадлари ўзгармагани, айримларида эса камайгани;

👉 Тадбиркорлар томонидан солиқларни ортиқча тўлаш ҳажми 320 миллиард сўмга (27,5 миллион доллардан ортиқ) ошиб, 4,4 триллион сўмга (379 миллион доллар) етганини таъкидлади.

Президент солиқ идоралари ходимлари ўртасида коррупцияга оид жиноятлар йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлаб, коррупциядан халос бўлишни талаб қилди ва Ўзбекистон шаҳар ва туманлари давлат солиқ инспекцияларининг 26 нафар раҳбарларини ишдан бўшатди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ