Қозоғистонда қарийб бир ярим йил давомида колонияда бўлган фуқаролик фаоли Эрмек Наримбай озодликка чиқди. Ўз мижозининг озод этилгани ҳақида 31 июль куни адвокат Галим Агелеуов маълум қилди.
««Девор тугади»... Бостандик-Свобода», — адвокат ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилинган Наримбой билан суратга шундай имзо қўйган.
53 ёшли Ермек Наримбай «Назарбаев кет!» шиори муаллифидир. У Қозоғистон банклари мижозлари ҳуқуқларининг фаол ҳимоячиси сифатида кўпроқ танилган. 2016 йили Наримбай «Кўчадаги шамол» китобидан парча чоп этганидан кейин одамлар орасида ихтилоф уйғотишда айбланган. Фаол уч йиллик озодлик чекловига ҳукм қилинган, бироқ у Қозоғистонни тарк этиб, Украинага кўчиб ўтишга муваффақ бўлган. 2022 йил февраль ойида, январь воқеаларидан кейин Наримбай ватанига қайтиб, пробация назоратини бузгани учун тергов изоляторига жўнатилган. Орадан бир неча ой ўтгач, у тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақида маълум қилиб, очлик эълон қилган.