Қозоғистон ва Қирғизистон қандолатчиларига қўйилган талаблар кучга кирди

artfile.me сайти фотосурати

25 июлдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатлар учун шоколад ва шоколад маҳсулотларига қўйиладиган ягона талаблар кучга кирди, деб хабар беради Прайм нашри.

Хусусан, энди шоколад, шоколад массаси ва какао маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қуйидагилардан фойдаланишга рухсат этилмайди:

👉 какао мойидан ташқари ўсимлик мойлари ва ҳайвон ёғлари, сутдан ташқари;

👉 шоколад ёки какао маҳсулотларининг таъми ва/ёки ҳидини берувчи ароматизаторлар;

👉 сут ёки қаймоқнинг таъми ва/ёки ҳидини берувчи ароматизаторлар.

Божхона иттифоқининг техник регламентидаги ўзгаришларга мувофиқ:

▶️ шоколад таркибига аччиқ, қуюқ, оддий, ширин, сутли, қўшимча сут, оқ шоколад, тўлдирилган шоколад ва шоколад кукуни киради;

▶️ шоколад маҳсулотларига — маҳсулотнинг умумий массасидан 25% ёки ундан ортиқ шоколаднинг ажратилган компонентини ўз ичига олган қандолат маҳсулотлари;

▶️ какао маҳсулотларига — какао массаси, какао мойи, какао кукуни, какао учлари ва какао кунжараси.

Аччиқ (қора) шоколад таркибида камида 55% жами какао моддалари, шу жумладан 33% ёки ундан ортиқ какао мойи бўлиши керак. Қора шоколад таркибида 40% ёки ундан ортиқ жами какао моддалари бўлиши керак. Сутли шоколад учун бу кўрсаткич камида 25% даражасида ўрнатилади.

ЕОИИда муомалага чиқарилган шоколад таркибида 18% ёки ундан ортиқ какао мойи бўлиши керак. Шоколаддаги ушбу турдаги хом ашё эквивалентларининг умумий масса улуши 5% дан ошмаслиги керак.

«Техник регламентбу ЕОИИнинг барча бешта давлатида шоколад учун ягона мажбурий талабларни жорий қилувчи қонун. Ўзгаришлар кучга киргандан сўнг, бозор иштирокчиларининг ҳеч бири бошқа идентификация белгиларига эга шоколад тайёрлай олмайди. Бизда шундай талаблар борлиги эса олға қўйилган катта қадамдир», – дейди «Асконд» қандолатчилик саноати корхоналари уюшмаси ижрочи директори Вячеслав Лашманкин.

Техник регламентлар лойиҳасини ишлаб чиқиш 2014 йили Беларуснинг «Белгоспищепром» концерни томонидан бошланган. Унинг биринчи нашрида Россия томони 158 та фикр ва таклиф билдирган. Турли даражадаги муҳокамалар жараёнида улар аста-секин олиб ташланган ва натижада ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг ҳар бирида тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган матннинг энг аниқ версияси топилган. Техник регламентга ўзгартиришлар 2022 йил декабрь ойи охирида тасдиқланган.

ℹ️ ЕОИИ 2015 йили ташкил этилган. Унга Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради. Ўзбекистон, Молдова ва Куба ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ