2023 йил январь-март ойларида Қозоғистонга кириб келган мигрантлар сони 2014 йилдан бери илк бор мамлакатни тарк этганлар сонидан ошиб кетган. Мамлакатга кетганларга кўра 5 мингдан кўпроқ мигрантлар кириб келган, деб хабар беради Ranking.kz портали Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотларига таяниб.
Йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонга жами 7700 нафар чет эл фуқароси келган.
Мамлакатга 1400 нафар техник мутахассис келган, бу ўтган йилга нисбатан тўрт баробар, республикадан чиқиб кетган ҳамкасблари сонидан уч баробар кўп.
Агар 2022 йилнинг дастлабки уч ойида Қозоғистонга 810 нафар россиялик келган бўлса, жорий йилнинг шу даврида 3900 нафарга етган. Шунингдек, Ўзбекистон (1900) ва Туркманистондан (362) мигрантлар фаол равишда кириб келмоқда.
Ўз навбатида, бир йил олдинги 4100 кишига нисбатан Россияга бор-йўғи 1700 киши кетган. Қозоғистонликлар Германия (501), Польша (128), АҚШ (64) га жўнаб кетишган.
Шундай қилиб, Қозоғистон учун миграция баланси кўп йиллар давомида биринчи марта ижобий зонага ўтган: ортиқча 5 минг киши. Охирги марта ижобий кўрсаткичлар 2014 йилнинг биринчи чорагида қайд этилган (плюс 789 киши).
Қайд этилишича, мамлакатни тарк этувчилар сонининг камайиши кетма-кет тўртинчи йил кузатилмоқда.
Қўшимча қиламиз, россияликлар, асосан эркаклар ўтган йил 21 сентябрида Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Марказий Осиё мамлакатларига доимий яшаш учун кўчиб кела бошлашган.