Forbes Advisor томонидан тайёрланган дунёнинг энг заиф валюталари рўйхатида ўзбек сўми еттинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон миллий валютасининг битта бирлигини 0,000087 АҚШ долларига сотиб олиш мумкин, яъни 1 доллар 11 516 сўмга тенг (Forbes Advisor материалини тайёрлаш вақтида).
Нашр таъкидлаганидек, «Ўзбекистон пахта экспорти бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди ва фойдали қазилмалар, нефть ва газнинг катта захираларига эга. Мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмоқда, лекин паст иқтисодий ўсиш, юқори инфляция, ишсизлик ва коррупцияга қарши кураш давом этмоқда».
Эрон риали дунёдаги энг заиф валюта сифатида тан олинган – бир риални атиги 0,000024 АҚШ долларига сотиб олиш мумкин ёки 1 долларга 42 273 риал берилади. Эрон валютасига босим сиёсий тартибсизликлар ва юқори инфляция билан бир қаторда Ғарб давлатлари томонидан Эронга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкциялар орқали амалга оширилган.
Иккинчи ўринни Вьетнам донги (1 долларга 23 711), учинчи ўринни Лаос кипи (1 долларга 19 072) эгаллаган. Заиф ўнликка, шунингдек Серра-Леоне, Индонезия рупияси кирган, рейтингдаги ўзбек сўмининг чап ва ўнгдаги қўшнилари – Ливан фунти ва Гвинея франки, шунингдек Парагвай гуарани ва Уганда шиллинги (1 доллар учун 3669).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 19 июль куни доллар курсини 11 608 сўм этиб белгилаган ва шу орқали рекордни янгилаган эди.