Orion Tobacco Poland Sp. z o.o. компанияси лойиҳаларга 6 миллион евро сармоя киритиб, Ўзбекистонда бир нечта корхоналарни ишга туширишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар беради.
Компания раҳбари Богуслав Чернек ва Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев ўртасидаги музокараларда учта қўшма лойиҳа тақдим этилди:
👉 Сурхондарё вилоятида сигарет ва тамаки ишлаб чиқариш, нархи 3 млн евро;
👉 Самарқанд вилоятидаги қаҳва қадоқлаш компанияси, нархи 2 миллион евро;
👉 Самарқанд вилоятида ёнғоқли шоколад ишлаб чиқарадиган завод, нархи 1 млн евро.
Богуслав Чернекнинг сўзларига кўра, ушбу корхоналар 500 дан ортиқ кишини иш билан таъминлайди ва ҳар ой 60 тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Компания раҳбари бу лойиҳалар Orion Tobacco Poland компаниясининг тўғридан-тўғри сармояси ва Польша технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини таъкидлади.
ℹ️ Orion Tobacco Poland компанияси Польша тамаки бозорининг етакчиларидан биридир. У Orion, Guliwer, Karmazyn, Szlachetny, Rumak, Verso брендлари остида тамаки, сигарет ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Корхона маҳсулотлари дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинади.