Катта Олмаота ҳалқа йўлида йўл ҳақи 21 июлдан бошлаб олинади

kt.kz сайти фотосурати

Катта Олмаота ҳалқа йўли (КОҲЙ) бўйлаб ҳаракатланиш учун 21 июлдан бошлаб тўланади, дея хабар беради «Информбюро» Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Карабаевнинг тегишли буйруғига таяниб.

Нашрнинг қайд этишича, Карабаев ҳужжатни 4 июль куни имзолаган. Бироқ унда айтилишича, мазкур қоидалар буйруқ биринчи марта расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради. Норматив ҳужжат электрон маълумотлар базасида 10 июлда пайдо бўлганлиги сабабли, КОҲЙ бўйича бож йиғиш талаблари 21 июлдан бошлаб долзарб бўлади, дея тушунтиради Қозоғистон ОАВ.

Ўша кундан бошлаб ҳайдовчилар белгиланган тарифларни тўлашлари керак бўлади, улар километрдан қатъий назар ҳисобланган, лекин айланма йўлда бир соат ҳаракатланиш учун ҳақ тўланади.

Тўлов транспорт воситаларининг турига қараб белгиланади:

✔️ енгил автомобиллар – 0,07 ойлик ҳисоб кўрсаткичлари (ОҲК) – 241,5 тенге (0,55 доллар);

✔️ 16 тагача йўловчи ўриндиқли автобуслар ва юк кўтариш қуввати 2,5 тоннагача бўлган юк автомобиллари – 0,08 ОҲК – 276 тенге (0,63 доллар);

✔️ 32 тагача йўловчи ўриндиқли автобуслар ва юк кўтариш қуввати 5,5 тоннагача бўлган юк машиналари – 0,14 ОҲК – 483 тенге (1,09 доллар);

✔️ 32 та йўловчи ўриндиқли автобуслар ва юк кўтариш қуввати 10 тоннагача бўлган юк автомобиллари – 0,16 ОҲК – 552 тенге (1,25 доллар);

✔️ юк кўтариш қуввати 10 дан 15 тоннагача бўлган юк автомобиллари — 0,2 ОҲК — 690 тенге (1,56 доллар);

✔️ Юк кўтариш қуввати 15 тонна ва ундан ортиқ бўлган юк автомобиллари, шу жумладан тиркамалилар, юк машиналари тракторлари – 0,22 ОҲК – 759 тенге (1,72 доллар).

Ҳалқа йўли яқинида жойлашган Олмаота вилояти аҳоли пунктларида рўйхатдан ўтган автомобиллар учун автомагистрал бўйлаб ҳаракатланиш учун обуналар амал қилади.

Автомобиль эгалари бундай ҳужжатларни бир ой ёки бир йилга расмийлаштиришлари мумкин.

Бу ерда ҳам миқдор автомобиль турига боғлиқ. Минимал ва максимал вариантларни кўриб чиқиш мумкин.

Автомобиллар учун абонент тўлови қуйидагича бўлади:

🚙 ойига: 0,5 ОҲК — 1725 тенге ($3,91);

🚙 йилига: 5 ОҲК — 17250 тенге ($39,10).

Юк кўтариш қуввати 15 тонна ва ундан ортиқ бўлган машиналар учун:

🚚 ойига: 2,5 ОҲК — 8625 тенге ($19,55);

🚚 йилига: 25 ОҲК — 86250 (195,52 доллар).

16 июнь куни Ҳалқа йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тезюрар автомагистрални яратишга 743 миллион доллар сарфланган.

Дастлаб, йўл пулли бўлиши тахмин қилинган. Шу билан бирга, автомагистралга кириш ва чиқишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ, видеокамералар автомобиллар ҳаракатини ёзиб олади. Миллий банк тизимлари орқали тўловни ҳаракатланишдан олдин, ўтаётганда автомобиль рақамини кўрсатган ҳолда ёки автобанда машина ҳайдагандан кейин етти кун ичида амалга ошириш мумкин.

ℹ️ Катта Олмаота ҳалқа йўли А-1 техник тоифасига киради, бу тезюрар автомагистрал, бошқача айтганда, автобан ёки автомагистрал. Беш йилдан ортиқ давом этган қурилиш тўрт ширкатдан иборат Туркия-Жанубий Корея консорциуми томонидан амалга оширилди. Шунингдек, улар автомобилчилардан пул йиғиш эвазига кейинги 15 йил давомида йўлни бошқарадилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ