Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев Туркия биринчи лигаси (мамлакат чемпионати иккинчи дивизиони)нинг янги клуби «Шанлиурфаспор» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Transfermarkt хабар берди.
Футболчи жамоа сафига эркин агент сифатида қўшилган. Келишув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган, бироқ шартнома икки йилга тузилгани малум.
22 ёшли Эржан айни дамда Туркияда легионер ҳисобланмайди. Бу мамлакат чемпионатининг янги қоидаларига кўра, ҳар бир клуб чегаравий чекловлардан ташқари туркийтилли давлатдан бир нафар футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. 11 июль ҳолатига кўра, «Шанлиурфаспор» аризасида туркий тилли давлатларнинг бошқа вакиллари йўқ.
Жамоада иккита дарвозабон бор — Қодир Балчи ва Эмре Яр, аммо иккала дарвозабон ҳам 10 минг еврога баҳоланган ва халқаро тажрибага эга эмаслар, Токотаев эса 300 минг евро туради ва унинг портфелида Қирғизистон чемпионати, Қозоғистон клублари ва терма жамоа учун 13 та ўйин бор.
Эржан Токотаев профессионал фаолиятини Бишкекнинг «Дордой»ида бошлаган, 2021 йилги мавсумни Бишкекнинг «Алга» клубида ўтказган, кейинги йили эса Қозоғистонга жўнаб кетган ва у ерда аввалига Туркистоннинг «Туран», кейин ёзда Актаунинг «Каспий» жамоасида ўйнаган. Жорий йилда клуб билан шартномани бекор қилган. Қирғизистон терма жамоаси сафида 13 та ўйин ўтказган.
«Шанлиурфаспор» клуби 1969 йили ташкил топган. Бу вақт ичида жамоа ҳеч қачон Туркия чемпионати олий лигасига чиқа олмаган, лекин мунтазам равишда иккинчи дивизионда иштирок этади. Ўтган мавсумда ҳам жамоа биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритолди. Transfermarkt хабарига кўра, жамоа таркиби шакллантирилмоқда — ҳозирча Токотаев билан бирга рўйхатда атиги 10 нафар футболчи бор.