Ўзбекистонлик футболчи Малайзия чемпионатининг энг қиммат футболчиларидан бирига айланди

Нурилло Тўхтасинов ва Кова Тилавпур. Кова Тилавпур архив фотосурати

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов фаолиятини Малайзиянинг «Теренггану» клубида давом эттиради. Бу ҳақда «Фарғона»га футболчининг агенти Кова Тилавпур малум қилди.

Менежернинг сўзларига кўра, 26 ёшли Тўхтасинов икки йил муддатга шартнома имзолаган. Футболчининг товон пули 100 000 долларни ташкил қилади. Шу билан бирга, футболчининг нархи 800 минг еврони ташкил қилади. Товон пулининг камлиги футболчининг «Нефтчи» билан шартномаси яқин орада бекор қилиниши билан изоҳланмоқда.

👉 Тўхтасинов клубнинг энг қиммат футболчиси ва Лиганинг иккинчи энг қиммат футболчисига айланади. Нуриллодан қимматроқ, фақатгина Индонезия фуқаролигини олган испаниялик Жорди Амат — 900 минг евро. Шунингдек, 800 минг евро италиялик Фернандо Форестьери туради.

👉 Тўхтасинов «Теренггану»да Сардор Қулматовдан кейин иккинчи ўзбекистонлик ва Малайзия чемпионатидаги олтинчи республика вакилига айланади.

Аввалроқ, июль ойи бошида яна бир ўзбекистонлик Қувондиқ Рўзиев Малайзиянинг Шри Паханг» клубига ўтган эди.

Нурилло Тўхтасинов Андижон вилоятидан. Профессионал фаолиятини «Бунёдкор»да бошлаган. Кейин «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор»да ўйнаган. 2023 йил бошида у «Нефтчи»га ўтган ва у ерда олти ой ичида 13 та ўйиндада қатнашиб, учта гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида битта ўйин ўтказган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ