Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари президентлик сайлови натижаларини эълон қилди, унга кўра Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Дастлабки маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбарига сайловчиларнинг 87,05 фоизи овоз берган. Сайлов натижаларини МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев жонли эфирда эълон қилди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Мирзиёевга 13,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик овоз берган. Унинг рақобатчилари сезиларли даражада орқада:
✅ Робахон Маҳмудова 4,43% овоз олган, унга 700 мингга яқин киши овоз берган;
✅ Улуғбек Иноятов 4,02 фоиз тўплаган – унга 629 мингдан ортиқ сайловчи овоз берган;
✅ Охирги ўринни Абдушукур Ҳамзаев 3,74 фоиз — салкам 586 минг фуқаро билан эгаллаган.
Бузилган бюллетенлар сони бир фоиздан ошмади, дея таъкидлайди МСК.
Сайловда 79,88 фоиз аҳоли иштирок этган, яъни рўйхатда эълон қилинган 19 миллион 593 минг 838 нафар фуқародан 15 миллион 651 минг 405 нафар фуқаро овоз берган. Энг фаол Жиззах вилояти аҳолиси бўлган – овоз берганларнинг 85,28 фоизи, энг паст сайловчилар Тошкент шаҳрида бўлган – 72,97 фоиз.
«Сайлов халқаро норма ва стандартлар асосида, шунингдек миллий сайлов қонунчилигимизга мувофиқ ўтказилди. Ошкоралик, шаффофлик, эркинлик ва адолат каби демократик тамойилларга тўлиқ амал қилган ҳолда. Ва кўтаринки кайфиятда», — дея хулоса қилди Низомхўжаев.
Унинг фикрига Ўзбекистон Олий суди ҳам қўшилади ва у ҳам сайлов қонунга мувофиқ ўтганини тан олади.
«9 июль куни сайловни ташкил этиш юзасидан судларга ҳеч қандай шикоят келиб тушмади, битта мурожаат рўйхатга олинди. Белгиланган тартибда кўриб чиқилди», — деди Олий суд раиси ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев брифингда.
Қўшимча қилиш лозим, овоз бериш натижалари эълон қилинганидан кўп ўтмай, Шавкат Мирзиёевни Туркманистон парламенти раиси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия ва Россия президентлари ғалаба билан табрикладилар.
Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови 9 июль куни бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси уларни соат 11:00 дан кейин, мамлакат бўйича сайловчиларнинг 33,54 фоиздан ошганини эътироф этди.
ℹ️ Ўзбекистонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши жорий йилнинг 1 майидан кучга кирган мамлакат Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдумдан сўнг эълон қилинди. Асосий қонунга киритилган ўнлаб ўзгартишлар қаторида Ўзбекистон президентининг ваколат муддатини беш йилдан етти йилга ошириш тўғрисидаги ўзгартиш ҳам киритилшган.
Парламентдаги беш партиядан тўрттаси ўз номзодини кўрсатди. «Миллий тикланиш» партияси ўз вакилини кўрсатишдан бош тортди ва Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) номзоди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлади. Экология партиясидан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, «Адолат» партиясидан Робахон Маҳмудова давлат раҳбари лавозимига номзод сифатида рўйхатга олинган.