Қозоғистоннинг собиқ банкири Мухтор Аблязовга 30 кун ичида Францияни тарк этиш буюрилган

Мухтар Аблязов. Видеомурожаатдан скриншот

Франция полицияси қозоғистонлик собиқ банкир ва сиёсатчи Мухтор Аблязовга 30 кун ичида мамлакатни тарк этишни буюрди. Бу ҳақда Аблязов 4 июль куни ўз видеомурожаатида маълум қилди.

Сиёсатчидан «уни қабул қилишга тайёр» ҳар қандай давлатга кетиши сўралган. «Улар [полициянинг ижро этувчи органлари] 2022 йил 8 декабрдаги суд қарорига ишора қилишмоқда», — дейди Аблязов. Гап Қочқинлар ҳуқуқлари бўйича Миллий суднинг (CNDA) қарори ҳақида бормоқда. Ўтган йилнинг декабрида у Аблязов вакилларининг уни Франциядаги сиёсий бошпанадан маҳрум қилиш ҳақидаги мурожаатини рад этган, бу қочқин банкирни Қозоғистонга, Россия, Украина ёки Буюк Британияга депортация қилиш ёки экстрадиция қилиш учун йўл очган. Маълумки, бу давлатларда унга нисбатан жиноий ишлар очилган.

Ҳозирда сиёсатчи Францияни тарк эта олмаслигини даъво қилмоқда, чунки унинг «визаси ҳам, паспорти ҳам йўқ». У буйруқни бекор қилиш ниятида.

«Мен судга ариза бериш ҳуқуқига эгаман ва ундан фойдаланаман»,дейди Аблязов.

Шунингдек, у бошқа иш бўйича суд жараёни туфайли Францияни тарк эта олмаслигини ҳам таъкидлайди. Аблязовнинг сўзларига кўра, БТА Банк (у аввал директорлар кенгашини бошқарган) унга нисбатан жиноий иш қўзғатиш учун Франция прокуратурасига ариза берган. Прокуратура тергов ҳаракатларини бошлаган, бироқ Париж судида Аблязовнинг апелляцияси ютиб чиққач, улар тўхтатилган. Даъвогарлар томонидан кассация шикояти берилган, ариза қаноатлантирилган ва тадбиркорнинг иши биринчи инстанция судига қайтарилган. Аблязовга қарши суд мажлислари тез орада давом этиши керак ва унга мамлакатни тарк этиш тақиқланган

Хулоса қилиб айтганда, сиёсатчи унга «адвокатлар хизматлари учун» пул беришга чақирган.

Мухтор Аблязов Қозоғистон раҳбариятининг энг фаол танқидчиларидан бири. У йили республикани тарк этган. Қозоғистонда собиқ банкир бир қатор жиноятлар, жумладан фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланади. Аблязов етказган зарар миқдори бир неча миллиард долларга баҳоланмоқда. У сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Аблязов ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Францияда яшайди. Orda.kz эслатишича, жорий йил бошида Қозоғистон парламенти депутатлари Қозоғистон ва Франция ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ратификация қилган. Унга кўра, томонлар жиноий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ҳар қандай процедураларда бир-бирларига максимал даражада ёрдам кўрсатиш мажбуриятини оладилар. Таъкидланишича, бу икки давлатнинг жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорлиги самарадорлигини ади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ