Қозоғистон Arton Capital томонидан маълум бир давлат фуқароларининг хорижга визасиз саёҳат қилиш имконияти асосида тузилган паспорт кучи жаҳон рейтингида 97 ўриндан 53-ўринни эгаллади.
Таҳлилчиларга кўра, Қозоғистон 39 давлат билан визасиз режимга эга, Марказий Осиё республикасининг яна 52 давлат фуқаролари келганида кириш ҳужжатини олиши мумкин, 107 давлатдан виза мажбурий равишда талаб қилинади. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Тинч океанидаги митти орол ҳисобланган Науру билан рейтингнинг 53-поғонасида жойлашган.
Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари фуқароларининг қўшимча рухсатномаларсиз дунё бўйлаб ҳаракатланиш имконияти бундан ҳам камроқ. Қирғизистон 67-ўринни эгаллайди. Бу ердан 28 та давлатга визасиз бориш мумкин, 47 та давлат фуқаролари келганида виза олиши мумкин, 123 давлатга бориш учун визани олдиндан олиш керак.
Ўзбекистон Зимбабве ва Камбоджа билан 73-ўринни эгаллаган. Унинг рақамлари қуйидагича: 26 — визасиз, 47 — келишда, 127 — виза керак.
Тожикистон Вьетнамдан пастроқ ўринни эгаллаган: 25 – визасиз режим, 45 – келганда, 128 – виза талаб қилинади.
Туркманистон 16 та давлат билан визасиз режим ўрнатган. Республикага киришда 47 давлат фуқаролари. тегишли ҳужжатни расмийлаштиришлари мумкин. 135 та давлатга виза талаб қилади. Бу ҳолат Туркманистонни рейтингда 79-ўринга олиб чиқди, Чад, Гвинея-Бисау ва Гаити унга қўшни.
Агар собиқ СССР мамлакатларини оладиган бўлсак, унда Литва фуқароларининг паспорти энг кучли — рейтингда 5-ўрин, Латвия ва Эстония — 6-чи қаторни бўлишган. Украина 18-ўринни, Россия — 35-ўринни эгаллаган.
БАА 125 та давлат билан визасиз режим ўрнатган ҳолда рўйхатда етакчилик қилади ва Амирликлар фуқаролари фақат 18 та давлатга саёҳат қилганларида кириш рухсатномаларини олишлари керак бўлади.
Рейтинг сўнггидан Марказий Осиёнинг яна бир вакили – Афғонистон ўрин олган , у ердан дунёнинг фақат бешта давлатига визасиз саёҳат қилиш мумкин.