Жиноят ишлари бўйича Остона судлов ҳайъати олигарх Қайрат Боранбаев ва иш бўйича илгари ўғирлаш айби билан қамоқ жазосига ҳукм қилинган бошқа айбланувчиларга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Бундай қарорга Қозоғистонга етказиб берилаётган Россия газ нархини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси йўқлиги сабаб бўлган, деб ёзади Zakon.kz.
Нашрнинг аниқлик киритишича, нарх фарқи газ нархини ошириб юбориш кўринишидаги жиноят сифатида баҳоланган. Бироқ, баённоманинг асл нусхаси бўлмагани учун суд «Казтрансгаз» ходимларининг ёзишмаларидан олиб қўйилган лойиҳа нусхасини ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи етарли далил сифатида қабул қилишдан бош тортди.
Маълум бўлишича, нусхада Қозоғистонга қўшимча Россия табиий газини минг куб метри 145 доллардан қўшимча етказиб бериш бўйича 18-банд мавжуд. Аммо дастлабки протоколда бундай банд йўқ. Шундай қилиб, биринчи инстанция судининг ҳукми жиноят-процессуал қонунчилигини бузган ҳолда чиқарилган, тахминлар бўйича хулосалар чиқарилган ва объектив далиллар билан тасдиқланмаган.
Ҳакамлар ҳайъати газ битимида фирибгарлик схемасидан фойдаланилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ деган қарорга келган.
««АзияГазЧунджа» етказиб берувчиси хавф-хатарга қолишига қарпмай, аксинча, «Казтрансгаз» 130 миллион долларга яқин фойда кўрган», — дейилади суд ҳайъати қарорида.
Бундан ташқари, бир қатор гувоҳлар Қозоғистон компанияси ўзи учун фойдали битим тузганини тасдиқлаган.
Шунга қўра, Боранбаев ва бошқа шахсларга нисбатан илгари чиқарилган ҳукм бекор қилиниб, иш апелляция инстанцияси томонидан кўриб чиқилади.
ℹ️ Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ қудаси Қайрат Боранбаев ўтган йил 15 март куни Олмаота шаҳрида Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, у квазидавлат секторида жуда катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айбланган.
Жорий йилнинг март ойида Остона шаҳрининг 2-Саряркин тумани суди Боранбаевни 8 йилга озодликдан маҳрум қилган. Иш бўйича яна икки айбланувчи – «АзияГазЧунжа» бош директори Роман Наханов ва QazaqGaz бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари Таир Жанузак ҳам саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уларнинг барчаси газни миллий компанияга қайта сотиш вақтида 14,5 миллиард тенге (тахминан 32 миллион доллар) ни ўзлаштирганликда айбдор деб топилган.