28 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган Кентау шаҳрида 58 нафар одам маҳаллий фастфуд кафесида овқатлангандан сўнг шифокорларга мурожаат қилган. Овқатдан заҳарланганлар орасида 27 нафар бола бор, дея хабар беради «Хабар 24» телеканали.
Журналистларнинг таъкидлашича, 19 киши касалхонанинг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.
Шифокорлар уларнинг аҳволини ўртача оғир деб баҳолашмоқда.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, бош санитария врачи Айжан Эсмагамбетованинг сўзларига кўра, шифокорларга мурожаат қилган фуқаролар иситма, такрорий қусиш ва ич кетишидан шикоят қилишган. Маълум бўлишича, ўша куни барча беморлар «Ризык Рауаны» кафесида овқатланишган.
«Бугунги кунда кафе фаолияти тўхтатилган, режадан ташқари текшириш бошланган. Вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси мутахассислари жалб қилинган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда эпидемияга қарши чора-тадбирлар давом этмоқда», — дейди Есмагамбетова.
Телеканал ўша кафе аввали ҳам оммавий заҳарланиш можаросига алоқадор бўлганини хабар қилган. Ўтган йилнинг кузида Кентау шифохоналарида 168 киши касалхонага ётқизилган. Кейин умумий овқатланиш корхонаси вақтинча ёпилганди, деб эслайди «Хабар 24».
Овқатдан бирваракайига заҳарланиш ҳолатлари Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам кам учрайди. Шундай қилиб, 27 июнь куни Ўзбекистоннинг Жиззахида ошхонада овқатлангандан сўнг 57 киши касалхонага мурожаат қилган. Уларнинг барчасида ўткир диарея ташхиси қўйилган. Прокуратура текширувлар бошлаган, мутаҳассислар маҳсулот намуналарини ўрганишмоқда.