Sputnik нашри Қурбон ҳайити арафасида бир қатор мамлакатларда қурбонлик қилинадиган қўчқорларнинг ўртача нархини солиштирган.
Веб-ресурс маълумотларига кўра, қурбонлик қилинадиган жониворнинг энг арзон нархи Озарбайжонда кузатилган – 150 доллардан 170 долларгача. Тожикистонда қўйлар бироз қимматроқ – 150 доллардан 170 долларгача. Қозоғистонда қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг ўртача нархи 156-170 долларга баҳоланмоқда. Қирғизистонда – 172 доллардан 183 долларгача.
Аммо Туркия ва Ўзбекистонда байрам олдидан қўйлар анча қимматлашган — 250 доллардан. Бироқ, кўриб чиқилаётган мамлакатлардан қурбонлик учун энг юқори нарх Туркманистонда бўлган — 300 доллардан 320 долларгача.
Маълумки, Қурбон ҳайитида нафақат қўйлар, балки сигирлар ёки ҳатто туялар ҳам сўйилади. Бу жониворлар харидорга қўйларга қараганда анча қимматга тушади, чунки уларнинг оғирлиги кўпроқ.
Қизиғи шундаки, Туркияда йирик супермаркетлар харидорларга ҳайвонни сиртдан қурбонлик қилиш имкониятини тақдим этади. Харид қилиш учун пул тўланади ва қурбонлик бунинг учун махсус ажратилган жойда амалга оширилади, гўшт эса муҳтожларга тарқатилади.
ℹ️ Ҳар бир мамлакатда қурбонлик байрами ўз номига эга: Қозоғистонда Қурбон-Айт, Қирғизистонда Қурман-Айт, Тожикистонда Иди Қурбон, Туркманистонда Қурбон ҳайити, Ўзбекистонда Қурбон ҳайит, (Россияда — Қурбон байрам, араб мамлакатларида — Ийд-ал-Адҳа). Бу йил байрам 28 июнга тўғри келади. Марказий Осиё мамлакатларида ушбу кун дам олиш куни ҳисобланади.