Эрдоғаннинг президентлик сайловларидаги асосий рақиби 110 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин

Камол Қиличдарўғли. Global Look Press сайти фотосурати

Туркиянинг амалдаги президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг рақиби Камол Қиличдарўғли ҳақорат ва туҳмат учун 110 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Cumhuriyet нашри ёзади.

Киличдарўғлининг адвокати Жалол Челикнинг (Celal Çelik) сўзларига кўра, мижозига қарши 28 та даъво қўзғатилган. Кўп ҳолларда Туркия президенти Эрдоған даъвогар ҳисобланади. Бундан ташқари, аксарият суд ишлари бўйича сиёсатчи тўрт йилгача, жами барча даъволар бўйича эса 110 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Мухолифатдаги Халқ иттифоқи номзоди Камол Киличдарўғлу президентлик сайловининг иккинчи босқичида 47,82% овоз билан Эрдоғанга ютқазди. Мағлубиятдан кейин у парламентга киролмади ва депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ