Олмаотанинг «Қайрат» футбол клуби сазойи бўлган олигарх ихтиёрида қолдирилди

Қайрат Боранбаев . sports.ru сайти фотосурати

Олмаота шаҳрининг «Қайрат» футбол клуби сазойи бўлган тадбиркор Қайрат Боранбаевда қолади. Бу ҳақда Олмаота ҳокими Ерболат Досаевга асосланиб, Kaztag хабар берди.

««Қайрат» клуби аслида шаҳар фахри ҳисобланади. Мамлакатдаги энг қадимги футбол клубидир. Ҳозирча клуб коммунал мулкка ўтказилмаган. Бошқа эчимлар бўлмади. Эгасидан ҳеч қандай ариза ёки сўров бўлмади», — деди Дўсаев марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

Дўсаев шунингдек, ҳокимлик томонидан «Қайрат» болалар ва ўсмирлар мактабини молиялаштириш давом этиши, бошқа масалалар, жумладан клубни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишига ҳам аниқлик киритди.

Боранбоев ўтган йил 15 мартида Олмаота шаҳрида Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари томонидан қўлга олинган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, у квази-давлат секторида жуда катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айбланган. Тадбиркорнинг мол-мулкининг бир қисми ҳибсга олинган.

Қайрат Боранбаев Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға Назарбоеванинг собиқ келини Алима Боранбаеванинг отаси. У республикадаги энг бой одамлардан бири.

«Қайрат» футбол клуби уч карра мамлакат чемпиони, Қозоғистон кубогининг ўн карра ғолиби, республиканинг энг қадимги ва энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. 2012 йили уни Боранбоев сотиб олган. Ўтган мавсумда жамоа Қозоғистон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган. Жорий мавсум 12 турдан сўнг у бешинчи ўринда бормоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ