Қирғизистонда «Кампир-Обод иши» бўйича тергов ишлари якунланиб, материаллар судга топширилган

«КАМПИР-ОБОД ИШИ» БЎЙИЧА ФИГУРАНТЛАРНИНГ БИР ҚИСМИ . AZATTYK.ORG САЙТИ ФОТОСУРАТИ

«Кампир-Обод иши» деб аталувчи жиноий иш бўйича тергов ниҳоясига етган, материаллар судга тақдим этилган, дастлабки суд мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Азаттиқ» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг қирғиз хизмати) хабар беради.

Адвокат Бахитбек Автандил уулунинг сўзларига кўра, дастлабки суд мажлисида ҳимоячи ноқонуний тўпланган материалларни ишдан чиқариб ташлаш, ҳибсга олинган шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш, ишни кўриш муддатини қисқартириш ва суд жараёнини очиқ режимда ўтказиш тўғрисида илтимосномалар киритмоқчи.

ℹ️ «Кампиробод иши» бўйича 27 киши — фуқаролик фаоллари ва сиёсатчилар айбланувчига айланган. Уларнинг аксарияти 2022 йил 23 октабрда Кампиробод (Андижон) сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққани учун ҳибсга олинган. Қолганлари кейинроқ ҳибсга олинган. Ҳаммаси оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинмоқда. Агар уларнинг айби исботланса, улар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Тергов деярли саккиз ой давом этди, бу вақт ичида айьланувчиларни ҳибсда ушлаб туриш муддати бир неча бор узайтирилган. Ҳозирда иш бўйича 16 нафар айбланувчи тергов изоляторида (СИЗО), қолганлари уй қамоғига жўнатилган.

Айбланувчиларнинг баъзилари очлик эълон қилган, баъзилари эса адолатли тергов ўтказилиши ва ҳокимиятдан озодлик талаб қилиб, икки марта очлик эълон қилишган. Гумонланувчиларнинг барчаси ўзларини фуқаролик позицияси учун расмийлар томонидан таъқибга учраган сиёсий маҳбуслар деб атайди.

Халқаро ҳуқуқ фаолларига кўра, «Кампир-Обод иши» Қирғизистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларига тўғри келмайдиган процессуал қонунбузарликлар билан тўладир.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди