Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини кескин камайтирди

sknews.kz сайти фотосурати

2023 йил январь-май ойларида Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга табиий газ етказиб бериш ҳажмини қиймат жиҳатидан сезиларли даражада қисқартирди.

Ўзбекистон газининг ушбу мамлакатга экспорти 60,71 фоизга камайиб, 118,63 миллион долларни, қозоқ гази экспорти эса 25,4 фоизга ошиб, 300,13 миллион долларни ташкил қилди, дея хабар беради ТАСС Хитой Бош божхона бошқармаси (БББ) га таяниб.

Етказиб беришнинг жисмоний ҳажми кўрсатилмаган.

Шу билан бирга, ушбу энергия ташувчининг Туркманистондан экспорти қарийб 13,5 фоизга ошиб, 4,25 миллиард долларни ташкил этган.Бу республика Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш бўйича биринчи ўринда туради. Иккинчи ўринда Хитойга 2,81 миллиард долларлик газ жўнатган Россия жойлашган бўлиб, йиллик ўсиш 2,12 баробар кўп.

Учинчи ўринда Мьянма етказиб бериш ҳажми 23,1 фоизга ошиб, 630,53 миллион долларга етган, ундан кейин Қозоғистон ва Ўзбекистон бормоқда.

2022 йили Туркманистон Хитойга 10,25 миллиард доллар (ўсиш 51 фоиз), Россия – 3,98 миллиард доллар (ўсиш 2,63 баробар), Мьянма – 1,43 миллиард доллар (ўсиш 1,3 фоиз), Қозоғистон – 1,08 миллиард долларга (4 фоизга камайган), Ўзбекистон – 1,07 миллиард долларга (ўсиш 33,9 фоиз) газ етказиб берган.

ℹ️ Сўнгги йилларда Ўзбекистон ички бозорда талаб ортиб бораётганлиги сабабли хорижда табиий газ сотишни жиддий қисқартирди. 2020 йили Россияга экспорт бутунлай тўхтатилган ва Хитойга етказиб бериш ҳажми уч бараварга қисқарган. Бир йил аввал Россия 6,8 миллиард куб метр ўзбек газини сотиб олган ва харид қилиш бўйича (5,1 миллиард) Хитойдан ўзиб кетган эди.

Ҳозир Ўзбекистон газ импортини оширмоқда. Хусусан, 16 июн куни мамлакат «Газпром» билан йилига 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома имзолади.

ℹ️ Қозоғистон ҳам шундай сабабга кўра экспортини камайтирмоқда. Нефть ва газ лойиҳалари бўйича эксперт Нурлан Жумагуловнинг фикрича, ички талабнинг ўсиши Қозоғистон ҳудудларини газлаштириш билан қопланиш даражасининг ошиши ҳамда «Арcелор Миттал» каби кўплаб йирик саноат корхоналарининг кўмирдан кўра газни афзал кўргани билан боғлиқ. 2022 йил баҳорида Қозоғистон Энергетика вазирлиги раҳбари Болат Акчулаков мамлакатда газ истеъмоли ҳар йили 7 фоизга ошиб бораётгани ва 2025 йилга бориб Қозоғистонда ушбу энергия етишмовчилигини бошдан кечиришини айтди.

QazaqGaz маълумотларига кўра, 2022 йили Қозоғистонда газ истеъмоли 21 миллиард куб метрни ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 40 миллиард куб метргача ошади. Компания ички бозорда тақчилликка йўл қўймаслик учун 2023/2024 йил куз-қиш мавсумида газ экспорти тўхтатилишини истисно этмайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ