Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан қўшма матбуот анжуманида Украинада жангларнинг тўхтатилишига умид билдирди ва унинг давлати бу мақсадга эришиш учун ўз ҳиссасини қўшишини айтди. Бу ҳақда Тўқаев матбуот хизмати ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Журналистлар билан учрашувда Қозоғистон раҳбари Украина атрофидаги вазият бўйича республика позициясини яна бир бор баён қилди.
«Биринчидан, биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомига қатъий риоя қилишимиз ва умуман олганда, БМТни дунёда ажралмас ва универсал ташкилот сифатида қўллаб-қувватлашимиз керак. Иккинчидан, биз ҳам Хитой ва бошқа давлатлар томонидан билдирилган барча тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак», — деди президент.
У яқин келажакда ўт очишни тўхтатишга умид билдирди, шундан сўнг дунёнинг бу қисмида мустаҳкам тинчлик ўрнатилиши ҳақида гапириш мумкин бўлади.
«Қозоғистонга келсак, биз бу мақсадга эришиш учун ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз», — деди Тўқаев.
Шу билан бирга, давлат раҳбари Қозоғистон Россиянинг стратегик ҳамкори ва у билан бир хил уюшмада эканини таъкидлади.
«Шунинг учун ҳам икки томонлама асосда, ҳам тегишли халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун Россия билан яқин алоқада бўлишдан мақсадимиз бор», — дея хулоса қилди Марказий Осиё республикаси президенти.
Таъкидлаш жоиз, ўтган йил июнь ойида Санкт-Петербург иқтисодий форумида Россия президенти Владимир Путин олдида Тўқаев Донецк ва Луганск халқ республикаларини «квазидавлат ҳудудлари» деб атади ва Қозоғистон уларнинг мустақиллиги тан олмаслигини маълум қилди.
Қозоғистоннинг Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш масаласига муносабатини изоҳларкан, Тўқаев уларни четлаб ўтишга уринишлар ҳақидаги айбловларни рад этди.
«Биз аввало ЖСТ қоидаларига қатъий содиқмиз, шунингдек халқаро бозорда қабул қилинган барча қоидаларга амал қиламиз. Россияга икки мақсадли товарлар экспорт қилинаётгани масаласига келсак, бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шу билан бирга, биз Россия билан савдо алоқаларини давом эттирамиз. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 28 миллиард долларни ташкил этди. Бу амалдаги халқаро стандартларга тўлиқ мос келади», — деди Қозоғистон президенти.