Жорий йилнинг май ойида ҳайдовчилар, қўриқчилар ва ўқитувчилар Қозоғистонда энг талабгир ва танқис кадрларга айланган. Республика Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мутахассислари Электрон меҳнат биржаси (ЭМБ) ҳисобот давридаги маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳайдовчиларга талаб катта – 1,9 мингта бўш иш ўринлари ва 1,5 мингта резюме. Ундан кейин қўриқчилар – 1,6 минг бўш иш ўринлари ва 889 та резюме ва тарбиячилар – 1,5 та бўш иш ўринлари ва 810 та резюмелар.
Қайд этилишича, май ойида ўтган ойга нисбатан тиббиёт ходимларига талаб кучайган — 1,6 мингта бўш иш ўрни ва резюме мингтани ташкил қилган. Шунингдек,
алоқа маркази операторлари — 1,9 минг бўш иш ўринлари ва 11 резюме.
«16-35 ёшдаги ёшлар анъанавий тарзда иш қидираётганлар орасида энг фаол гуруҳ бўлиб қолмоқда», — дея хулоса қилди вазирлик.
IT соҳаси меҳнат бозорида максимал иш ҳақи бўйича етакчилар қаторида қолмоқда. Хусусан, иккита соҳа ажралиб туради:
💰 ИКТ бўйича лойиҳа менежерлари 1,2 миллион тенге (тахминан 2700 доллар) таклифи билан;
💰 янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа менежерлари — 1 миллион тенгедан ($2230).
Ҳисобот даврида 95 000 га яқин бўш иш ўринлари ва 74 500 резюмелар ЭМБга жойлаштирилган.
Ўтган ойга нисбатан иш таклифлари сони 10,5 фоизга, резюмелар сони эса 0,9 фоизга ошган.
Шу билан бирга, электрон тизимда меҳнат ресурсларининг этишмаслиги 20,4 минг бирликни ёки жойлаштирилган бўш иш ўринлари умумий ҳажмининг 22 фоизини ташкил этади. Агар вазиятни минтақалар контекстида кўриб чиқилса, унда кадрларнинг ортиқчалиги айниқса жанубда, хусусан, Чимкент ва Туркистон вилоятида кескин бўлиб, бу ерда резюмелар сони иш берувчиларнинг таклифлари сонидан сезиларли даражада ошади. Аризачиларнинг этишмаслиги Қарағанда ва Улитау вилоятлари учун долзарбдир.
«Умуман олганда, май ойида апрель ойига нисбатан экин экиш ишлари якунлангани муносабати билан меҳнат бозорида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларига бўлган талаб камайгани билан ажралиб туради. Алоқа марказлари операторлари ўртасида кадрлар етишмовчилиги ҳам иш изловчиларнинг ишга жойлашиш учун бошқа онлайн платформаларга ўтиши ҳам COVID-19 пандемияси давридан бери кузатилган масофавий ишчиларга талабнинг ортиши глобал тенденцияси билан боғлиқ бўлиши мумкин», — деб хулоса қилади Меҳнат вазирлиги таҳлилчилари.
Жорий йилнинг февраль ойида Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги касблар рўйхатини тасдиқлади, уларга эга хорижликлар учун мамлакатда яшаш учун рухсатномани олиш қийин кечмайди. Жумладан, рўйхатдан шифокорлар, муҳандислар ва дастурчилар ўрин олган.