Венгриянинг энг йирик банки Ўзбекистон «Ипотека банки»нинг асосий эгасига айланди

Венгрия ва Ўзбекистон вакиллари учрашуви. sputniknews.ru сайти фотосурати

Венгриядаги энг йирик OTP Bank Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан «Ипотека-банк»нинг 73,1 фоиз улушини сотиб олишни якунлади ва молия институтининг асосий эгасига айланди. Бу ҳақда OTP Bank матбуот хизмати хабар берди.

Битим суммаси ошкор этилмаган. Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти иштирокидаги йиғилишда «Ипотека-банк»даги давлат улуши 324 миллион долларга сотилгани маълум қилинган эди.

Акцияларнинг назорат пакетини сотиб олиш билан Венгрия банки «Ипотека-банк»нинг шўъба корхоналари: Ipoteka Leasing компанияси ва Imkon Sug’urta компаниясининг эгасига айланди. Яқин уч йил ичида венгерлар Ўзбекистон расмийларидан «Ипотека-банк»нинг яна 25 фоиз улушини сотиб олишни ва ўз улушини 98 фоизга етказишни режалаштирмоқда.

OTP Bank Ўзбекистонда банк секторини хусусийлаштиришда иштирок этган биринчи хорижий банк бўлди. Ўз навбатида Венгрия банки учун Ўзбекистон Марказий Осиёда ўз фаолиятини бошлаган биринчи давлат бўлди.

«Ўзбекистон банк бозорини хусусийлаштиришда биринчи хорижий иштирокчи сифатида иштирок этиш OTP Group учун катта масъулият ва катта имкониятлардир. Мамлакатда амалга оширилаётган қатъий сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар тобора очиқ, рақобатбардош бозор иқтисодиётини барпо этиш бўйича ибратли садоқатни намойиш этмоқда», — деди OTP Bank президенти ва бош ижрочи директори Шандор Чаньи.

Венгрия омонидан «Ипотека-банк»ни сотиб олиш бўйича музокаралар 2020 йил охирида бошланган. 2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази раҳбари Камолиддин Нурмуродов «Ипотека-банк»и ва Венгрия ОТР банки ўртасида бир млрд АҚШ доллари миқдорида дастлабки инвестиция киритган ҳолда «Ипотека-банк»даги давлат улуши савдоси бўйича келишувга эришилганини маълум қилган эди. Ўша йилнинг декабрь ойида венгерлар томонидан «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш тўғрисида битим имзоланди.

OTP Bank 1994 йили ташкил этилган, 2008 йил февралигача у Инвестсбербанк деб номланган. 2006 йили банк Европадаги энг йирик банк гуруҳларидан бири бўлган ОТП гуруҳи (OTP Group) га қўшилди. Банк эгаси Сандор Чаньи 1,64 миллиард евро капитали билан Венгриянинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади.

«Ипотека-банк» бозор улуши 7,6 фоизни ташкил этган ҳолда Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк ҳисобланади. Банкнинг 1,6 миллиондан ортиқ чакана мижозлари, ҳудудий марказлар сифатида фаолият юритаётган 39 та филиали ва йирик корпоратив мижозлари мавжуд. Охирги уч йилда банк активлари сезиларли даражада ўсди: ўртача йиллик ставкада кредит активлари 20 фоизни, депозитлар 24 фоизни ташкил этади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ