Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримова устидан ворислик ҳуқуқи бўйича судга мурожаат қилган. Машҳур блогер ва ҳуқуқшунос Баҳодир Аҳмедов мазкур фактни Ўзбекистон Олий суди сайтида аниқлаган.
Иш 26 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида кўриб чиқилади.
Пётр Каримовнинг мерос бўйича судда иштирок этиши ҳақида аввалроқ унинг турмуш ўртоғи Юлия Сметанкина эри томонидан қандай шароитда калтаклангани ҳақида гапириб берган эди. Унинг сўзларига кўра, можаро пул туфайли келиб чиққан: Пётр уйга маст ҳолда келган ва Юлиядан Тошкентга чипта ва меҳмонхона учун пул талаб қилган. Унга рад жавоби берилганда, у жаҳли чиқиб, хотинини калтаклаган. Юлия турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, Каримов бўлимга олиб кетилган, аммо сўроқдан кейин қўйиб юборилган.
Сметанкинанинг айтишича, сўнгги пайтларда Пётр Каримовни одамсизликлар таъкиб этмоқда.
«Дастлаб, уни ўз ватанида пул борасида алдашган, бу одам Россияда катта миқдордаги омонат сақлаган банк касодга учраган ва Москвада миграция бўйича қандайдир адвокат фуқароликни олишда ёрдам беришни ва банкдаги пулларни ундириб беришни таклиф қилади. Натижада, унинг ўзи собиқ президент ўғлидан 6 миллион 270 минг рублни ўмариб, ғойиб бўлади», — дея Сметанкина сўзларини келтиради Telegram-канал 112.
ℹ️ Ислом Каримов Ўзбекистонни 1989 йил июнидан 2016 йил августига қадар бошқарган. Расмий таржимаи ҳолида битта рафиқаси — Татьяна Каримова ва икки қизи — Гулнора ва Лола ҳақида маълумотлар берилган. Биринчи марта Ислом Каримовнинг уч фарзанди борлиги тўғрисида президент вафотидан сўнг – 2107 йили ташкил этилган Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси сайтида расман тилга олинган. Унда Ўзбекистон биринчи президентининг таржимаи ҳолида «унинг уч фарзанди ва олти набираси борлиги, улар билан мулоқот қилиш Каримовнинг учун катта қувонч бўлгани» ҳақида айтилади.
ℹ️ Пётр Ислом Каримовнинг Наталья Кучма билан турмушидан туғилган фарзанд. У 1966 йили туғилган. Наталья Кучма 2008 йили Тошкентда вафот этган бўлса, Пётр Каримов ҳозирда Москва вилоятида яшайди. Маълумки, у Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки (Ўзбекистон Миллий банки) шўъба корхонаси «Азия-Инвест Банк» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Пётр Каримов «Ўзбекистон ҳаво йўллари»да 2016 йилгача топ-менежер лавозимида ишлаган. У ўз хоҳиши билан ишдан бўшайди ва 2018 йил октабрь ойи бошида Пётр Каримовнинг МАКдан ишдан бўшатилгандан кейин ололмаган тўловларини ундиришга урингани маълум бўлганди. Худди шу ойда суд даъвогар ва жавобгар ўртасида масалани муддатидан олдин ҳал қилиш тўғрисида битим тузилганлиги муносабати билан ишни тугатади.
ℹ️ Татяна Каримова, «Википедия» маълумотларига кўра, 1948 йил 26 августда Хабаровскда ҳарбий оилада туғилган. 1952 йили ота-онаси билан Фарғона вилоятига кўчиб келишади. У Ислом Каримов билан 1970 йили танишган, тез орада турмуш қуришган, уларнинг икки қизи бор — Гулнора (1972) ва Лола (1978).