Қозоғистонлик аёл илк бор дунёнинг кучли теннисчилари учлигига кирди

Елена Рибакина. sports.ru сайти фотосурати

Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина яккалик баҳсларида янгиланган WТА рейтингининг учинчи поғонасидан жой олди. Қозоғистон вакили илк бор дунёнинг энг яхши теннисчилари ТОП-3лигига кирди.

Рибакина бир поғона юқорига кўтарилиб, учинчи ўриндан бешинчи ўринга тушиб кетган америкалик Жессика Пегулани ортда қолдирди, унинг олдида франциялик Каролин Гарсия бор. 12 июнь ҳолатига кўра, Елена Рибакина 5090 очкога эга, у 5025 очко тўплаган Гарсиядан олдинда. Рейтингда биринчи ўринда польшалик Ига Свиатек — унинг ҳисобида 8940 очко бор. Иккинчи қатордан — Беларусь вакили Арина Соболенко (8012 балл) ўрин олган.

Яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцева рейтингда етти поғона юқорилаб, 51-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон вакилларидан энг юқори поғонани Нигина Абдураимова эгаллаб турибди – рейтингнинг 169-поғонаси. Олдинги нашрга нисбатан Нигина бирданига саккиз поғонага кўтарилган.

Марказий Осиё республикалари эркаклари ўртасида энг юқори поғонани қозоғистонлик Алексей Бублик эгаллаб турибди. У АТР рейтингида 4 поғона юқорилаб 47-ўринга кўтарилган. Рейтингда бошқа қозоғистонликлар ҳам бор: Тимофей Скатов 12 поғонага кўтарилиб, 135-ўринни эгаллаб турибди, фахрий Михаил Кукушкин 44 поғонага кўтарилиб, АТР рейтингида 252-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистонликларнинг энг яхши спортчиси – Ҳумоюн Султонов АТР рейтингининг атиги 482-поғонасидан жой олган. Сергей Фомин эса 548-ўринда.

Елена Рибакина Россия терма жамоаси таркибида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жамоавий чемпионатда Европа чемпиони бўлган, яккалик баҳсларида битта WТА турнири ғолиби. 2018 йилнинг июнь ойида спортчи Қозоғистон терма жамоасида ўйнашга қарор қилади. 2021 йили у Франция Очиқ чемпионатининг чорак финалига чиққан. У 2022 йили Уимблдонда ғалаба қозонган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ