Вашингтонда «Озодлик» радиоси раҳбариятига қарши митинглар бўлиб ўтди

АҚШ Конгресси биноси олдидаги пикет. Ижтимоий тармоқдан олинган фотосурат

29 ва 30 май кунлари Вашингтонда «Озодлик» радиостанцияси (РФда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг ўзбек хизмати) биноси ёнида ушбу оммавий ахборот воситаси фаолиятига қарши митинглар бўлиб ўтди. Бу ҳақда АҚШда яшовчи ўзбекистонлик фаол, Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) ҳамжамиятларидан бирининг администратори Бахтиёр Ҳасан маълум қилади.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеога кўра, пикетларда Ўзбекистон ва АҚШ байроқлари, қўлбола шиорлар ёзилган плакатларни кўтарган ўттиздан ортиқ киши қатнашган. Намойишчилар «Озодлик» маълумотлари нохолис эканини таъкидлаб, ёлғончи-мухбирларни ишдан бўшатишни талаб қилишган. Айримлар бу оммавий ахборот воситаларининг иши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстликка путур етказмоқда, дея бақиришган.

Намойишчилар асосан «Озодлик» радиосининг ўзбек нашри директори Алишер Сиддиқ ва «Озод Назар» рукни бошловчиси Ўктамбек Каримов фаолиятидан норозилигини билдиришган.

«Озодлик» фаолиятидан норози ана шундай пикет АҚШ пойтахтидаги Оқ уй ва Конгресс бинолари ёнида ҳам ўтказилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ