Ўзбекистон Президентлигига номзод ҳакамлар ҳайъати институти ва ҳашамат солиғини жорий этишни таклиф қилди

Улуғбек Иноятов. ХДП матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан (ХДП) Ўзбекистон Президентлигига номзод Улуғбек Иноятов ҳакамлар ҳайъати институтини жорий этиш, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, тиббий хизматларни рақамлаштириш ва ҳоказоларни таклиф қилди. Сиёсатчи 29 май куни бўлиб ўтган ЎзХДП XIII қурултойида ўз сайловолди дастурини тақдим этди, деб хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилганидек,

дастурнинг асосий мақсади мамлакатда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва демократия мезонларига жавоб берадиган демократик давлат яратишдан иборат.

Ҳужжатда жами ҳаётнинг турли соҳаларига – таълимдан тортиб иқтисодиётгача бўлган юзга яқин таклифлар киритилган.

Иноятов ҳашамат солиғини жорий этиш, шунингдек интернетда, хусусан ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад олаётган фуқароларга солиқ солишни ўрнатишни таклиф қилди. Бундан ташқари, президентликка номзод ўзбекистонлик сармоядорлар учун ҳам хорижлик инвесторлар каби бир хил имтиёзлар яратиш зарур, деб ҳисоблайди.

ЎзХДП етакчиси ҳуқуқий ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратди. Ташаббуслар қаторида ҳакамлар ҳайъати институтини жорий қилиш, вилоят, туман ва шаҳар судлари раисларини ҳар йили алмаштириш амалиётини жорий этиш, шунингдек мазкур қарорни амалга оширишда назорат органлари, жамоатчилик назорати ва профил текширувини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Президентликка номзоднинг таклифлари орасида қуйидагилар ҳам бор:

👉 пенсия тизимини такомиллаштириш;

👉 «Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғриси» қонун қабул қилиш;

👉 «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш қўшган ҳолда қуришда иштирок этиш тўғрисида» қонун қабул қилиш;

👉 «Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» қонун қабул қилиш;

👉 тиббий хизматларни рақамлаштириш;

👉 мактаблар ўқув дастурларида чет тиллар ва IT бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш;

👉 «мактаб солиғи»ни жорий этиш введение «школьного налога» (хусусий муассасаларда фарзандлари ўқиётган ота оналар учун имтиёзлар. — «Фарғона» изоҳи);

👉 ижара компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш;

👉 пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш.

2021 йили ЎзХДПдан республика Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова ўз сайловолди дастурида солиқ тизимини ўзгартиришга ҳам эътибор қаратган эди. Унинг издоши сингари, у ҳашамат солиғини ҳимоя қилди. «Мамлакатда бой ва камбағал одамлар орасида тафовут борган сари ортиб бормоқда ва бугунги кунда аҳоли даромади ва социал адолат принципларига ассоланган солиқ тизимини жорий этиш ўта муҳимдир», — деганди Ворисова ўшанда.

ℹ️ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни муддатидан илгари Президент сайловини 2023 йил 9 июлда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сайловда амалдаги президент (у Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва «Миллий тикланиш» партияси томонидан кўрсатилган), Экологик партиясидан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, «Адолат» партиясидан Робахон Махмудованинг номзоди рўйхатга олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ