Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари кучайтирилган иш режимига ўтказилди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги тирбандлик. "Информбюро 31" видеосидан кадр

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси (ДДҚ) матбуот хизмати хабар беради.

InformBuro маълумотларига кўра, бунга мева-сабзавот ташувчи юк машиналари оқимининг мавсумий кўпайиши фонида Қозоғистоннинг «Қоплонбек» назорат-ўтказиш пункти ва унга туташ Ўзбекистон назорат-ўтказиш пункти реконструкция қилиш учун ёпилиши оқибатида чегарада юзага келган транспорт тирбандлиги сабаб бўлган.

Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, улар «Қазиғурт» назорат-ўтказиш пункти олдида кунлаб навбатда туришга мажбур. Бундан ташқари, навбат фақат кундузи ҳаракат қилади, кечаси эса юк машиналари тўхтайди.

«Бу ерда ҳожатхона ёки ошхона йўқ. Биз кета олмаймиз, чунки ҳар қандай вақтда машиналар олдинга силжий бошлаши мумкин. Шундай қилиб, сиз навбатни йўқотишингиз мумкин. Ўтириб кутишдан бошқа иложимиз йўқ»,дейди журналистларга юк ташувчилардан бири.

23 май куни Қозоғистон идоралараро ишчи гуруҳи Ўзбекистон билан чегарага етиб келган. Гуруҳ Ўзбекистоннинг тегишли хизматлари билан ҳар икки йўналишда ҳам товарлар ва транспорт воситаларини қабул қилиш сонини ошириш ҳамда чегарада назорат операцияларини жадал олиб бориш масалаларини муҳокама қилган.

Автотранспорт оқими қайта тақсимланган, салмоқли қисми реконструкция қилинган «Б.Қўнисбаев» назорат-ўтказиш пунктига йўналтирилган. Божхона постлари ходимлари қўшимча штат билан таъминланган, Давлат даромадлари қўмитасининг бош диспетчерлик бошқармаси товарларни олиб чиқиш бўйича туну-кун иш режимига ўтган.

Айни пайтда Туркистон вилоятидаги Давлат даромадлари бошқармаси божхона постларига кунига ўртача 900-1000 юк автомобили келиб тушмоқда: «Б.Қўнисбаев» пости орқали 500 та, «Қазиғурт» ва «Атамекен» орқали 200 та юк автомобили ўтади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ