Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида мағлуб бўлди

Ўзбекистон – Аргентина ўйинидан лавҳа. Championat.Asia сайти фотосурати

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида аргентиналик тенгдошларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувда ҳисоб ўзбекистонликлар томонидан очилди. 23-дақиқада Маҳмуджон Махамаджонов яқин бурчакка йўллаган зарбаси билан аргентиналик дарвозабоннинг руҳини тушириб қўйди. Бироқ ўзбекистонлик мухлисларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Алехо Велиз боши билан зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди – Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Отабек Боймуродов тўпни тўсиб қололмади.

30-дақиқада Махамаджоновни ўзгалар жарима майдончаси ичида йиқитишди. Ҳакам пеналти белгилагандек бўлди, лекин VAR. А ни кўриб чиқачб, қарорни бекор қилди. Биринчи бўлим тугашига беш дақиқа қолганида эса Валентин Карбони тўпни Боймуродовга яқин бурчакка йўллаб, иккинчи голни урди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида жамоалар ташаббус қўрсатолмадилар.

«Ўйин сифати ва йигитларнинг руҳиятидан қониқиш ҳосил қилолдим. Ягона нарса шундаки, бизда лаҳзаларни этарли даражада англай олмаяпмиз. Рақибда кўп имкониятлар бўлмади, лекин уларни голга айлантира олишди, биз эса буни уддалай олмадик. Биз тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Биз Аргентина билан тенг шароитда, ёқимли муҳитда ўйнадик. Ўйин нуқтаи назаридан дуранг натижа адолатли бўларди», — деди ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

А гуруҳидаги яна бир учрашувда Янги Зеландия Гватемалани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

23 май куни жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон Янги Зеландия, Аргентина эса Гватемала билан ўйнайди.

Дастлаб жаҳон чемпионати Индонезияда ўтказилиши режаланган эди, бироқ бу мамлакатда Исроил терма жамоасининг турнирдаги иштироки билан боғлиқ норозилик туфайли мусобақа Аргентинага кўчирилди. Турнир 20 майдан 11 июнга қадар давом этади, унда 24 та жамоа иштирок этади. Амалдаги ғолиб ЖЧ-2019 финалида Жанубий Кореяни мағлуб этган Украина ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ