Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина (WТА рейтингида 6-ўрин) Италия очиқ чемпионатининг чорак финалида ўзини дунёнинг биринчи ракеткаси польшалик Иги Свентекдан кучлироқ кўрсатди ва турнирнинг ярим финалига йўл олди.
Биринчи сет Свентекнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди — Рибакина рақибининг ҳужумига қарши ҳеч нарса қила олмади ва ўзи ҳам кўп хато қиларди. Иккинчи сет ҳам польшалик теннисчи назорати остида бошланди, бироқ 4:2 ҳисобида қозоғистонлик теннисчи ташаббусни ўз қўлига ололди ва ўйинни тай-брекдаги ғалаба билан якунлади – 7:6.
Ҳал қилувчи, учинчи сет бошланишидан олдин Свентек тиббий танаффус олди ва сонининг орқа қисмига лента ёпиштиргани трибуна остидаги хоналарга йўл олди. 2:2 ҳисобида зафар қучган дунёнинг биринчи ракеткаси жароҳати сабаб учрашувни давом эттиришдан бош тортди.
Шу тариқа, Рибакина ғалаба қозониб, 19 май куни латвиялик теннисчи Элена Остапенко (20) билан учрашадиган турнирнинг ярим финалига чиқди. Параллел ярим финалда россиялик Вероника Кудерметова (5) ва украиналик Анжелина Калинина (47) тўқнаш келишади.
Италия очиқ чемпионати (Rome Masters Internazionali BNL d`Italia) Римда ўтказиладиган профессионал теннис турнири бўлиб, ATP Masters 1000 турнири сифатида таснифланади.
Елена Рибакина Россия терма жамоаси таркибида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жамоавий чемпионатда Европа чемпиони бўлган, яккалик баҳсларида WТА турнири ғолиби. 2018 йилнинг июнь ойида спортчи Қозоғистон терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. 2021 йили у Франция Очиқ чемпионатининг чорак финалига чиқди. 2022 йили Елена Уимблдонда ғолиб бўлди, 2023 йил январь ойида Australian Open чемпионати финалида ўйнади.