Бишкек четида ўн йил давомида ёниб келаётган ахлат чиқиндилари ўчирилди

Бишкек четида ёнаётган аҳлатхона. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Бишкек мэрияси ўн йилдан бери ёнаётган чиқиндихона тўлиқ ўчирилгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилади.

«Ҳозирда [ахлатхона] ҳудудида тартибни тиклаш ишлари давом эттирилмоқда, шунингдек полигоннинг бутун периметри бўйлаб панжара қурилмоқда», — дейилади хабарда.

Маъмурият ёнғинни ўчиришда кўнгиллилар катта ёрдам кўрсатганини тан олди. Янги технологиялар усулидан фойдаланиш туфайли ёнғин бутунлай йўқ қилинган.

Қайд этилишича, полигондаги ишлар Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва пойтахт мэри Эмилбек Абдиқодиров назорати остида олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг март ойида расмийлар аҳлат чиқиндихонаси атрофидаги панжара қурилиши 90 фоизга якунланганини эълон қилган эди. Яқин атрофдаги янги уйларда яшовчиларнинг сўзларига кўра, ҳатто панжара қуриш учун бир неча уй бузиб ташланган.

Полигондаги ёнғин 2013 йили бошланган. Қўшни уйлар аҳолиси ва атроф-муҳит фаоллари аҳлалар туташидан келиб чиққан тутун ҳақида бир неча бор шикоят қилишган. Бир неча йилдирки, пойтахт аҳолиси муаммони ҳал этиш илтимоси билан шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб, акциялар уюштирган. Фаоллар чиқиндиларни ёқишни тўхтатиш ва полигонни кимсасиз жойга кўчиришни талаб қилиб, митинглар уюштиришган.

Бироқ, расмийлар ёнғинни енга олишмаганди. 2020 йил март ойида Бишкек маъмурияти ёнғин қайта тикланишининг асосий сабабини ахлатларнинг нотўғри сақланаётгани деб атаганди. «У ўчирилгандан сўнг, бир мунча вақт ўтгач, у ерда биогазлар шаклланиб, ахлат яна ёна бошлайди», деб тушунтирганди шаҳар ҳокимияти. Шу билан бирга, чиқиндихонани ўчириш учун Қирғизистонга мутахассислар таклиф қилингани хабар қилинган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди