Марказий Осиё терма жамоалари футбол бўйича Осиё Кубоги–2023 гуруҳ босқичидаги ўз рақибларини билиб олдилар

ОФК кубоги. russian.cgtn.com сайти фотосурати

11 май куни Доҳада 2023 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўз рақибларини билиб олди.

Мусобақа дебютанти Тожикистон терма жамоаси Ливан, Хитой ва Қатар терма жамоалари билан баҳс олиб борувчи А гуруҳидан жой олди.

Кучли жамоалардан бири ва Осиё Кубогининг доимий иштирокчиси бўлган Ўзбекистон терма жамоаси В гуруҳидан жой олган бўлиб, Ҳиндистон, Сурия ва Австралия каби рақиблар билан тўқнаш келади.

Мусобақада иккинчи бор иштирок этаётган Қирғизистон терма жамоаси F гуруҳидан жой олди. Қирғизлар Таиланд, Уммон ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Осиё Кубоги Хитойда ўтказилиши керак эди, аммо Хитой оғир эпидемиологик вазият туфайли турнирдан воз кечди. Натижада мусобақа 2024 йил 12 январидан 18 мартигача Қатарда бўлиб ўтади. Кубокнинг амалдаги соҳиби – Қатар жамоаси ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ