Омбудсман тадбиркорларга нисбатан қийноқлар қўлланилгани бўйича тергов ишларини алоҳида назоратга олган

kabar.kg сайти фотосурати

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова апрель ойида ҳибсга олинган тадбиркорлар Дилшод Тўрахўжаев ва Ҳасанбой Абдунабиевга нисбатан қийноқлар қўллангани бўйича ҳуқуқ фаоллари томонидан олиб борилган текширувлар махсус назоратга олингани ҳақида хабар берди.

Аниқлик киритилишича, жабрланувчиларнинг адвокатлари билан иш бошланган, Омбудсман ишнинг ҳолатларини текшириш учун Бош прокуратура ва бошқа органларга сўровлар юборади, ҳуқуқ ҳимоячилари, психологлар ва фаоллардан иборат жамоатчилик гуруҳи билан маслаҳатлашмоқда.

«Ўзбекистон инсон қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш йўлини танлаган. Шу нуқтаи назардан қийноққа оид мурожаатлар алоҳида назорат остида бўлади», — дейилади Омбудсман баёнотида.

Ўзбекистондаги «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ҳибсдаги тадбиркорларга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Тўрахўжаевга келсак, у асли ўзбекистонлик, лекин Россия фуқароси эканлиги маълум. 2020 йили Россия Федерациясида 20 йил яшаб, тадбиркор ўз ватанига қайтиб, туризм лойиҳасига сармоя киритишга қарор қилади – Наманган вилоятида дам олиш маскани қурилишига 25 миллиард сўм (2,2 миллион доллар) сармоя киритади.

Бироқ, апрель ойи бошида Тўрахўжаев қўлга олинган. У жиноий гуруҳ аъзоси бўлиб, наманганлик тадбиркорларга нисбатан талончилик ҳужумларини режалаштирганликда гумон қилинган.

Маҳбуснинг акаси «Эзгулик» га унинг қариндоши «шафқатсиз ва ғайриинсоний қийноқлар» қўлланилаётганидан шикоят қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари жиноий қидирув ходимларининг зўравонлик ҳолатларини тасдиқлашган ва шу йўл билан иқрор кўрсатмалари олинган. Бу ҳақда Омбудсман институтига маълумот тақдим этилган.

Яна бир ҳолат тошкентлик фармацевтика корхонаси эгаси Хасанбой Абдунабиев билан боғлиқ бўлиб, у апрель ойи бошида кучли таъсир этувчи моддалар савдосида гумонланиб ҳибсга олинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, «керакли» кўрсатма олиш учун тадбиркорни электрошокер билан қийнашган, бошига халта кийдириб, калтаклашган.

Бир марта орган ходимлари Абдунабиевга тез ёрдам чақиришга мажбур бўлишган. Шифокорлар ёпиқ краниокеребрал шикастланиш, мия чайқалиши ва кўкрак ва орқа юмшоқ тўқималарнинг кўплаб кўкаришлари ташхисини қўйишган.

Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги қийноқлар ҳақидаги маълумотга изоҳ бермади. Шу билан бирга, бошқарманинг таъкидлашича, Тўрахўжаев иши бўйича ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги спортчилар бўлиб, улар доимий равишда кўчадаги муштлашувларда қатнашиб, тан жароҳатлари олишади. Иккинчи эпизодга кўра, хавфсизлик кучлари Абдунабиевни жисмонан куч ишлатиб ҳибсга олишган, чунки гумонланувчи фаол қаршилик кўрсатган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ