Эшкак эшиш бўйича 2020 йилги Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори, россиялик Анна Пракатен Ўзбекистон терма жамоаси учун кураш олиб боради. Бу ҳақда Россия эшкак эшиш федерацияси президенти Алексей Свиринга асосланиб, РИА хабар берди.
Свириннинг сўзларига кўра, 30 ёшли спортчининг кетиши Россия терма жамоаси учун жиддий йўқотиш бўлади, аммо «бу унинг танлови». Федерация президенти, шунингдек, Сербия россиялик эшкак эшувчиларга фуқароликни таклиф қилганини, аммо бу таклиф рад этилгани айтди.
По словам Свирина, уход 30-летней спортсменки станет серьезной потерей для
«Анна фаолиятини бутунлай якунлаш ҳақида ўйлаётган эди, кейин эса Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда ўйнашга қарор қилгди. Ўтган йили Ўзбекистон ва Сербия федерациялари спортчиларимизга ўз байроқлари остида мусобақаларда қатнашиш имкониятини беришни таклиф қилган эди. Биз биринчи навбатда, уларни терма жамоамиз номидан курашишига интиламиз, деб жавоб бергандик», — дейди Свирин.
Унинг қўшимча қилишича, Пракатеннинг ўтиши Халқаро эшкак эшиш федерацияси (ФИСА) томонидан тасдиқланиши керак.
«Агар ҳаммаси жойида бўлса, Аннанинг Ўзбекистон терма жамоасида ўйнашига тўсқинлик бўлмайди. Маълумки, ўтиш ҳолатида халқаро мусобақаларда қатнашиш учун 24 ой кутиш керак. Аммо халқаро федерация ижроия қўмитаси россиялик спортчиларнинг аҳволини ҳисобга олиб, бу муддатни қисқартириши мумкин. Балки Пракатен 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган ўйинларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин», — деди Свирин.
Бу Ўзбекистон томонидан россиялик спортчиларни ўз фуқаролигига олишдаги биринчи ҳолат эмас. 2018 йили велосипедчи, уч карра Олимпиада совриндори Ольга Забелинская фуқароликка қабул қилинди. 2019 йили россиялик спортчилар, Европа чемпиони Александр Савкин ва жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Алисэ Фахрутдинова, шунингдек, эркин кураш бўйича Европа чемпиони Илёс Бекбулатов Ўзбекистон фуқаролигини олганди.
Янги ўзбекистонликларнинг ҳеч бири Токиодаги Олимпиада ўйинларида медалларни қўлга кирита олмаган, мудомики уларга шу мақсадни кўзлаб фуқаролик берилганди.
Ўз навбатида, Россияда спортчиларнинг бошқа давлат фуқаролигини олиши бошқача қабул қилинади. Масалан, Ольга Забелинская бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида «сотқин» деб аталган ва «Уимблдон»да ғалаба қозонган Қозоғистон фуқаролигига эга теннисчи Елена Рибакина ютуғини фақат Россия ва Москва билан боғлашди, бу эса унинг ғалабасини савол остида қолдирган Ғарбда ва журналистларга ушбу республикага тегишли эканини ислотлашга мажбур бўлган Қозоғистонда салбий фикрларни келтириб чиқарди.
Анна Пракатень — беларуслик бўлиб, у 2016 йилгача халқаро саҳнада рсепублика номидан иштирок этган. Кейин у спорт фуқаролигини Россияникига ўзгартиради. У 2019 йилдан Россия терма жамоасида фаолият юритган. 2021 йили у яккалар ўртасида Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Ўша йили Токио Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган.