Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритилишини қўллаб-қувватлади

Имон Гилмор. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор (Eamon Gilmore) 18 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда Конституцияга киритилган қатор ўзгартиришлар мамлакат аҳолиси ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Бу ҳақда республика раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, европалик мулозим қуйидаги ўзгаришларни таъкидлади:

«Миранда қоидалари» ва «Ҳабеас корпус» институтини жорий этиш, ижтимоий ва экологик ҳуқуқларни, ёшлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, ўлим жазосининг бекор қилинишини таъминлаш ва бошқалар.

Гилмордан ташқари меҳмонлар делегацияси сафида бўлган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ҳам Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида барча даражаларда фаол ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлади.

«Кейинги йилларда Европа томонидан тақдим этилган “GSP+” шароитлари туфайли ўзаро савдо ҳажми ва муваффақиятли инвестиция лойиҳалари сони жадал ортиб бормоқда. Бундан ташқари, маданий-гуманитар соҳада муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда», — таъкидлади йиғилиш иштирокчилари.

Европаликлар республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини билдириб, қуйидаги соҳаларда эришилган ютуқларни юқори баҳоладилар:

✅ инсон ҳуқуқларини таъминлаш;

✅ фуқаролик жамиятини ривожлантириш;

✅ гендер тенглиги;

✅ Мажбурий меҳнатга барҳам бериш.

18 апрель куни ЕИнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати (парламенти) Спикери Танзила Нарбаева ва республика Ички ишлар вазири ўринбосари Яҳёжон Абдулхақов билан учрашувлар ўтказди. Иккинчиси билан мулоқот қилар экан, европалик ватандошларни «қайноқ нуқталар» – Сурия, Ироқ, Афғонистондан қайтариш бўйича вазирлик томонидан амалга оширилаётган «Меҳр» дастури муваффақиятини таъкидлади, шунингдек, оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортувчи қонун қабул қилиш муҳимлигини эътироф этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Гилморнинг республикага илк ташрифи эканини таъкидлади. Музокаралар чоғида ҳамкорлик ва мамлакатда муҳим ислоҳотларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан очиқ фикр алмашилди, дея хулоса қилади ТИВ матбуот хизмати.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ