Кураш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Азамат Даулетбеков мураббийси билан. olympic.kz сайти фотосурати

Қозоғистон терма жамоаси ўз уйида ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида тарихда иккинчи бор медаллар ҳисоби бўйича биринчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон спортчилари 20 та медал – еттита олтин, тўртта кумуш ва тўққизта бронза медалини қўлга киритдилар.

Эркин курашчилар кўп муваффақиятга эришдилар. Қозоғистон терма жамоасига олтин медални Санжар Дўсжанов, Дархан Эсенгали, Болат Сакаев ва Азамат Даулетбеков келтирди. Яна иккита олтин медални Жамила Бакбергенова ва Элмира Сиздиқова қўлга киритди. Юнон-рум курашида Қозоғистонга ягона олтин Иброҳим Магомадовга насиб этди.

Медаллар рейтингида иккинчи ўринни японияликлар эгаллади, улар ҳам 20 та совринни қўлга киритдилар, аммо улардан олтитаси олтин. Япония терма жамоаси аёллар курашида энг муваффақиятли иштирок этди, бу мамлакат вакиллари бирданига бешта олтин медални қўлга киритдилар. Учинчи ўрин Эрон терма жамоасига насиб этди – олтита олтин, учта кумуш ва тўртта бронза.

Қирғизистон терма жамоаси биринчи марта бешта олтин медални қўлга киритди, аммо бу қирғиз халқига кучли учликка киришга ёрдам бермади, медаллар жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Қирғизистон терма жамоаси ҳисобига эркин курашчилар Оқжол Маҳмудов, Оқилбек Талантбеков ва Жўламан Шаршенбеков, юнон-рум курашчиси Тайирбек Жумашбек уулу, Ойсулуу Тинибекова олтин медал келтирди. Қирғизистонликлар бисотида 14 та мукофот бор: бешта олтин, учта кумуш ва олтита бронза.

Ўзбекистонлик курашчиларда 11 медал бор – битта олтин медални юнон-рум курашчиси Аброр Отабоев қўлга киритди, шунингдек бешта кумуш ва бронза медалларини қўлга киритилди. Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича якуний олтинчи ўринни эгаллади.

2023 йил 9-14 апрель кунлари Остона шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

ℹ️ Қозоғистон терма жамоаси 2006 йили биринчи марта кураш бўйича Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида медаллар ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ