Татаристон Олий суди 2021 йил май ойида Қозон шаҳридаги 175-сонли мактабда ўқ узиб, 9 кишини ўлдирган Илназ Галявиевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабарберади РИА «Новости».
«Жиноятларнинг умумийлигидан келиб чиқиб Галявиевга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди ва уни махсус режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташ тайинланди», — дея судя ҳукмни ўқиб эшиттирди.
Бундан ташқари, маҳкум 200 минг рубль (2450 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлади.
Галявиевга РФ Жиноят кодексининг тўртта моддаси бўйича айблов эълон қилинди:
✅ қотиллик;
✅ қотилликка уриниш;
✅ портловчи мосламаларни ноқонуний ишлаб чиқариш;
✅ Мулкни қасддан йўқ қилиш.
Татаристон прокурори Илдус Нафиков айбланувчига умрбод қамоқ жазосини талаб қилиб, унинг дастлабки беш йилини қамоқхонада, қолганини қаттиқ режимли колонияда ўтказиши кераклигини айтди.
Галявиев эса уни қамоққа юбормасликларини сўраган ва бу 667 нафар жабрланувчига етказилган зарарни қоплашга ваъда берган.
Қозондаги 175-сонли мактабдаги отишма 2021 йил 11 майида содир бўлган эди. Ҳужум қилган шахс ўша пайтда 19 ёшда бўлган Илназ Галявиев бўлиб чиқди.
Аввалига расмийлар етти нафар гимназия ўқувчисининг ўлимини тасдиқлашди, кейин ўлдирилган икки ўқитувчи ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бундан ташқари, 23 киши жабрланган, улардан 20 нафари болалар. Ўша йил 12 май куни Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.