Ойсулуу Тинибекова кураш бўйича Осиё чемпионатида бешинчи олтин медални қўлга киритди

Айсулуу Тинибекова. bulak.kg сайти фотосурати

Қирғизистонлик курашчи аёл Айсулуу Тинибекова Осиё чемпионатининг 62 килограмм вазн тоифасидаги финалида Мўғулистон вакиласини 9:5 ҳисобида мағлуб этди ва фаолиятидаги қитъа турнирининг бешинчи олтин медалини қўлга киритди.

Қирғизистонлик аёл финал йўлида Ўзбекистон ва Япониядан келган рақибларини мағлуб этган.

Бунгача Тинибекова 2016, 2017, 2019 ва 2021 йиллардаги Осиё чемпионатларида олтин медални қўлга киритган эди. Шунингдек, спортчи ҳисобида 2014, 2015 ва 2022 йиллардаги турнирнинг кумуш, 2013 ва 2020 йиллардаги бронза медаллари ҳам бор.

Айсулуу Тинибекова икки карра жаҳон чемпиони, беш карра Осиё чемпиони, Олимпиада кумуш медали совриндори. Қирғизистоннинг энг кучли спортчиларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий турнирда аёллар ва юнон-рум кураши бўйича чиқишлар якунларига кўра Қирғизистон терма жамоаси ҳисобида 10 та медал бор: 4 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза. Жамоа медаллар рейтингида Япония ва Эрондан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистон терма жамоаси 3 олтин, 2 кумуш ва 8 бронза медали билан медаллар жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон 1 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медали билан олтинчи ўринда.

Олдинда — эркаклар ўртасида эркин кураш бўйича мусобақалар турибди.

9-14 апрель кунлари Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича 36 чи Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди