Қозоғистон тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича 10 йиллик рекордни янгилади

primeminister.kz сайти фотосурати

2022 йили Қозоғистонга 28 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган, бу эса сўнгги ўн йилдаги рекорддир. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар бериб, 2012 йили тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 28,9 миллиард долларни ташкил этганини эслатиб ўтди.

Қозоғистонга сармоя киритиш бўйича етакчи ўнталикка қуйидагилар киради:

✅ Нидерландия – 8,33 миллиард доллар (19,7 фоизга);

✅ АҚШ – 5,1 млрд доллар (+81,9%);

✅ Швейцария – 2,8 млрд доллар (+2,4%);

✅ Бельгия – 1,56 миллиард доллар (+46%);

✅ Россия — 1,52 миллиард доллар (-19,7%);

✅ Жанубий Корея – 1,48 млрд доллар (+84,8%);

✅ Хитой — 1,43 млрд доллар (-22,5%);

✅ Франция – 770,2 миллион доллар (+27,4%);

✅ Буюк Британия — 661 миллион доллар (-35,7%);

✅ Германия – 469,5 миллион доллар (+45,4%).

Энг катта инвестициялар ҳажми қуйидаги соҳаларга йўналтирилди:

👉 тоғ-кон саноати – 12,1 млрд доллар (+25%);

👉 ишлаб чиқариш саноати – 5,6 миллиард доллар (+3%);

👉 улгуржи ва чакана савдо – 5,08 млрд доллар (+36%);

👉 касбий, илмий ва техник фаолият – 1,1 млрд доллар (ўсиш 2,1 баробар);

👉 транспорт ва омборхона — 1,1 млрд доллар (+14%);

👉 қурилиш – 698 миллион доллар (-3%);

👉 молиявий ва суғурта фаолияти – 650 миллион доллар (-60%);

👉 электр ва газ таъминоти — 635,6 миллион доллар (2,8 баробар ўсиш).

Ҳудудлар орасида хорижий капитални жалб қилиш бўйича энг фаол Атирау вилояти – 8,2 млрд доллар (+48%), Олмаота – 7,57 млрд доллар (+11%), Остона – 2,25 млрд доллар (икки марта ўсиш), Шарқий Қозоғистон вилояти – 2,2 млрд. (+3%), Ғарбий Қозоғистон вилояти – 1,12 млрд доллар (+7%).

Ҳукумат матбуот хизматида қайд этилганидек, 2021 йили Қозоғистон 23,8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қила олган, бу 2022 йилга нисбатан 17,7 фоизга кам. Республиканинг 2026 йилгача бўлган инвестиция сиёсати концепциясининг оралиқ мақсадли кўрсаткичлари 14,3 фоизга (режа – 24 миллиард доллар) ортиғи билан бажарилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ