Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 4 апрель куни парламент қуйи палатаси Мажилисга 19 март куни бўлиб ўтган сайловлардан сўнг истеъфога чиққан ҳукумат аъзоларини тасдиқлашни якунлади.
Фақат Ташқи ишлар (47 ёшли Мурат Нуртлеу) ва Энергетика (53 ёшли Алмасадам Саткалиев) вазирликларига янги раҳбарлар тайинланган.
Шундай қилиб, ҳукуматнинг 23 аъзосидан 21 нафари ўз лавозимларини сақлаб қолган:
✅ Алихан Смаилов — Бош вазир, 50 ёш;
✅ Ғалимжон Қўйшибаев — Ҳукумат аппарати раҳбари, Бош вазир ўринбосари, 54 ёш;
✅ Роман Скляр – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, 51 ёш;
✅ Алтай Кулгинов — Бош вазир ўринбосари, 45 ёш;
✅ Серик Жумангарин — Савдо ва интеграция вазири, Бош вазир ўринбосари, 53 ёш;
✅ Ерулан Жамаубаев — Молия вазири, Бош вазир ўринбосари, 49 ёш;
✅ Руслан Жақсилиқов — Мудофаа вазири, 57 ёш;
✅ Марат Аҳметжанов — Ички ишлар вазири, 58 ёш;
✅ Алибек Қуантиров — Миллий иқтисодиёт вазири, 39 ёш;
✅ Асхат Оралов — Маданият ва спорт вазири, 32 ёш;
✅ Азамат Эсқораев — Адлия вазири, 44 ёш;
✅ Тамара Дуйсенова — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири, 58 ёш;
✅ Марат Карабаев — Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири, 36 ёш;
✅ Ажар Гиният — Соғлиқни сақлаш вазири, 53 ёш;
✅ Багдат Мусин — Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазири, 40 ёш;
✅ Зулфия Сулайменова — Экология ва табиий ресурслар вазири, 32 ёш;
✅ Дархан Қидирали — Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири, 48 ёш;
✅ Юрий Ильин — Фавқулодда вазиятлар вазири, 54 ёш;
✅ Саясат Нурбек — Фан ва олий таълим вазири, 41 ёш;
✅ Ербол Карашукеев — Қишлоқ хўжалиги вазири, 46 ёш;
✅ Ғани Бейсембаев — Халқ таълими вазири, 53 ёш.