Қозоғистон Ташқи ишлар вазири этиб аввал президент маъмурияти раҳбари лавозимини эгаллаб келган 47 ёшли Мурат Нуртлеу тайинланди. Бўш турган лавозимни Коррупцияга қарши курашиш агентлигини бошқарган 42 ёшли Олжас Бектенов эгаллади, деб ёзади Akorda.kz.
Ўз лавозимини сақлаб қолганлар:
✅ Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов;
✅ Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов;
✅ Бош вазир ўринбосари – Ҳукумат аппарати раҳбари Ғалимжон Қўйшибоев;
✅ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр.
Бундан олдин, 30 март куни Алихон Смоилов Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқланган эди.