Толиблар ўз армияси сонини 200 минг кишига етказиш ниятини эълон қилди

ҚОРИ ФАСИҲУДДИН ФИТРАТ. ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ФОТОСУРАТИ

Афғонистоннинг «Толибон»* радикал ҳаракатига бўйсунувчи қуролли кучлари сони 200 минг кишига етказилади. Бу ҳақда толиблар армияси штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат маълум қилди, деб хабар беради TOLOnews телеканали.

«Келгуси йил армия сонини 150 мингдан 170 мингга оширишга ва аста-секин 200 мингга [ҳарбий хизматчиларга] етказишга қарор қилдик»— деди у.

2021 йил август ойи ўрталарида Афғонистонда ҳокимият қўлга киритилган пайтда «Толибон» жангарилари сони 100 минг кишига етган эди.

2022 йил февраль ойида «Толибон» вакиллари ўз қуролли кучлари сонини 150 минг кишига етказиш ниятида эканликларини маълум қилишганди.

Таъкидлаш доиз, Global Firepower Index лойиҳасига кўра, Ўзбекистон армиясида 50 минг, Қозоғистонда 132 минг, Туркманистонда 22 минг, Тожикистонда 9 минг ва Қирғизистонда 11 минг нафар ҳарбий хизматчи бор. Шундай қилиб, толиблар армиясининг сони Марказий Осиё мамлакатларининг хоҳлаган армиясидан каттароқдир.

Бугунги кунда толиблар Афғонистон ҳукумати ва хорижий қўшинларга қарши 20 йил партизанлик уруши олиб борган даврида эга бўлмаган ўз ҳарбий ҳаво кучларини (ҲҲК) яратишга муваффақ бўлишди. Ушбу ҳаво кучларида ўнлаб самолётлар мавжуд ва улар душман қуролли гуруҳларига қарши жанговар ҳаракатларда қўлланилмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ