Қозоғистон терма жамоаси ЕВРО-2024 саралаш босқичи 2-турида сенсацион тарзда Дания терма жамоаси устидан 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Остонада бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи ярми бутунлай меҳмонлар ихтиёрида бўлди. Улар учрашувнинг боришини назорат қилишди ва иккита гол уришди — Расмус Хойлунд дубл қайд этди. 21 дақиқада даниялик ҳужумчи чуқурликдан берилган узатмага жавоб қайтарди ва Қозоғистон жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозабон Игор Шацкий устидан ошириб юборди. Орадан чорак соат ўтгач, Дания терма жамоаси футболчилари рақиб дарвозаси яқинида тўполон уюштиришди ва у Микел Дамгаарднинг зарбаси билан якунланди. Шацкий зарбани уддалади, аммо Ҳойлунд биринчи бўлиб якунда бўлди ва ҳисобдаги фарқни оширди.
Иккинчи бўлим ҳам данияликларнинг ҳужуми остида бошланди, аммо афтидан, меҳмонлар ғалабага ҳаддан ташқари ишонишди ва натижада ўйин чаппасига кетди. Учрашувнинг 72-дақиқасида бош ҳакам Абзал Бейсебековга нисбатан қўполлик ишлатгани учун данияликлар дарвозасига пеналти белгилади ва уни Бахтияр Зайнутдинов голга айлантирди. 86-дақиқада Асхат Тагиберген узоқ масофадан чиройли зарбаси билан даниялик дарвозабон Каспер Шмейхелни ҳайратда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди. Орадан 3 дақиқа ўтгач, Ян Вороговский рақиб жарима майдончасига ўтиб кетди ва бироз олдин захирадан майдонга тушган Абат Аимбетов боши билан Шмейхел дарвозасига учинчи голни киритди. Ўта шиддатли гол нишонлагани учун Аимбетов сариқ карточка олди, олти дақиқа ўтиб эса бир сония қўполлик учун майдондан четлатилди.
«Биз ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ўз уйимиздаги нохуш мағлубиятдан сўнг қайсидир маънода мухлислардан қарздор бўлгандик. Ўзимизни ўнгламоқчи бўлдик, аммо рақибимиз кучли эканини тушунардик. Чекинадиган жойимиз йўқ эди — биз бу ҳақда йигитлар билан гаплашдик. Биринчи бўлим биз хоҳлагандек ўтмади. Ўзимиз иккита гол олиб келдик. Маълум бир масъулият юки бор эди ва иккинчи бўлимда биз ўзаро осонроқ муносабатда бўла бошладик ва ўйинни ўз фойдамизга бурдик. Рақиблар учун бу ерда туриш осон эмас. Словениядан кейин маълум миқдорда танқидларни қабул қилдим. Мен бунга лойиқ эдим, зеро танқид ҳам дил тубидаги туйғудир. Улар бизни қанчалик севишларини биламан ва бу бизни олдинга ундаги — биз қўшимча рағбат топдик. Бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — деди Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи россиялик Магомед Адиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Бу Қозоғистон терма жамоасининг (ФИФА рейтингида 115-ўрин) рейтингда кучли йигирматалигига кирувчи жамоа (Дания 19-ўрин) устидан эришган илк ғалабасидир.
Бунгача Қозоғистоннинг 2007 йили Сербия устидан қозонилган ғалабаси энг яхши натижа ҳисобланган. Серблар ўша пайтда рейтингнинг 28-поғонасини эгаллаб туришганди.
Н гуруҳидаги параллел ўйинларда Словения Сан-Маринони 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Шимолий Ирландия ўз майдонида Финляндияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Икки турдан кейин Словения терма жамоаси 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилди. Шимолий Ирландия, Дания, Финляндия ва Қозоғистон учун 3 балл. Сан-Маринода 0 баллга эга.